Умид бор ҳамон, унинг ижобати томон…

Дуо қалб гавҳари, чунки, дуони банда қалбига қулоқ солган ҳолда яккаю-ёлиз Аллоҳдан умид қилиб, ёлвориб сўрайди.Қалби покларгина Аллоҳнинг борлигига, у барча нарсага қодирлигига ишониб, буюк Аллоҳгагина дуо қилади.
Аллоҳ таоло “Ароф” сураси 55-оятида шундай дейди:
ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
“Роббингизга тазарруъ ила махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас”.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ Таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарруъ – ёлвориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда.
Шунингдек дуонинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلّمْ: أَيُّ العِبَادَةِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: دُعَاءُ المَرْءِ لِنَفْسِهِ.
Оиша(р.а)дан ривоят қилинади:
“Набий(с.а.в)дан:
“Ибодатнинг қай бири афзал?”-деб сўралди.
“Кишининг ўзи учун қилган дуоси”, – дедилар”.
Инсон охиратда Аллоҳнинг жамолини кўришликни, дўзахни унга ҳаром қилиб жаннат эгаларидан қилишлигини, махшар майдонида ўнг томон эгалари бўлишликни, равзаи кавсар сувларидан тўйиб-тўйиб ичишликни сўраб дуога қўл очади, албатта бундай даражаларни Аллоҳдан сўраш ҳар бир мўмину-мусулмоннинг энг олий дуоларидан биридр. Бундан ташқари инсон озиқ-овқат танаввул қилганда, бирор янги кийим кийганда, сафарга отланганда, бировнинг уйига кирганда, бирор кимса билан учрашганда ва умуман ҳар қандай ҳолда дуога қўл очади. Шу дуо билан ўтганларни эслайди.
Жумҳур мусулмонлар ва бошқа дин аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этиш учун энг кучли сабаблардан эканига ишонишади. Аллоҳ таолонинг мусулмон бўлсин, кофир бўлсин, бандасининг дуосини ижобат қилиб, унга сўраганини бериши, ризқ ва ёрдам бериши оят, ҳадис ва ривоятлардан маълум.
«Ибн Умардан (р.а.) ривоат қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Сизлардан олдингилардан уч киши бор эди. Улар бошпана қилиб ғорга киришганида тоғдан бир ҳарсанг силжиб ғорни тўсиб қўйди, шунда улар ўзаро: «Сизлар бу ҳарсангдан фақатгина солиҳ амалларингиз билан Аллоҳга илтижо қилмоингизгина нажод беради, холос»,- дейишди. Уларнинг бири менинг қари ота-онам бор. Мен болалирим ва аҳлимдан ҳам олдин уларни (таом, шароб) ила сийлар эдим. Кунларнинг бирида гиёҳ излаб узоқроққа кетиб қолдим. Қайтиб келсам, ота-онам ухлаб қолибдилар. Уларни уйғотишни ва хотиним ҳамда болаларимга улардан олдин сут беришни кариҳ кўрдим. Қадахни қўлимга ушлаб, ота-онам уйғонишини кутиб турдим, ҳаттоки, тонг ўз нурини таратди. Болалар уйғониб очликдан ёнимга ёпишиб бақиришарди. Охири ота-онам уйғониб, сутларини ичишди. Аллоҳим, буни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу ташвишларни бизлардан аритгин», деганида ҳарсанг тош бироз очилди-ю, лекин, ундан чиқиб бўлмас эди.
Иккинчиси: «Аллоҳим, биласан, бир амакимнинг қизи бор эди. У менга барча инсонлардан севимли эди. (Бошқа бир ривоятда: «Киши ўз хотинини яхши кўргандан ҳам кўра уни қаттиқроқ яхши кўрар эдим.” дейилади.) Бир куни мен уни ўзимга чақирдим, у қабул қилмади. Қачонки, қаҳатчилик бўлган йилларнинг бирида унинг ўзи хузуримга келди. Мен ўзи билан менинг орамни холи қолдириш шарти билан бир юз йигирма тилло бердим. Ушбу шартга кўнди. Мен ундан хоҳлаган нарсамни хосил қилишга қодир бўлганимда, у менга «Аллоҳдан қўрқ. Бокиралигимни ҳақ билан (яъни, никоҳ билан) буз!»,-деди. Эшитибоқ, у менга одамларнинг энг маҳбуби бўлишга қарамасдан, ўзимни ундан тортдим ва берган тиллоларимни унда қолдирдим. Аллоҳим, агар буни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу кулфатни биздан аритгин», -деганда ҳарсанг тош бироз очилди-ю, лекин ундан чиқиб бўлмасди.
Учинчи одам: «Аллоҳим, мен бир қанча мардикорларни ёллаб ишлатдим. Уларнинг ҳаммаларига ҳақларини бердим. Фақатгина бир киши ҳаққини олмай ташлаб кетди. У қолдирган ҳақ самара бериб, кўп мол давлат келтирди. Бир мунча вақт ўтгандан кейин у келиб: «Эй Аллоҳнинг қули, мени масхара қилма»,- деди ва мен «Сени устингдан масхара қилмаяпман»,- дедим. У бирор нарсани қолдирмай барча нарсани олди. Аллоҳим агар буни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу балодан бизни кўтаргин»,-деганида ҳарсанг тош бутунлай очилиб ҳаммалари ғордан чиқишди».
Расулуллоҳ(с.а.в) биз уммат учун бойлик қилиб қолдирган ушбу ривоятнинг гўзал хотима топиши, дуонинг нақадар мўжизакорлигидандир…

4-курс талабаси Комилжонова Розия

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*