Имом Алиюл Қорий ҳақларида

Имом, аллома, шайх, Нуриддин, Абул Ҳасан Али ибн Султон Муҳаммад ал-Қори ал-Ҳаравий, сўнгра ал-Маккий ал-Ҳанафий. Ул зот кўпроқ Мулло Али ал-Қори номи билан машҳур бўлганлар.

Мулла Али Қори Имом Абу Ҳанифа, Суфён Саврий ва Фузайл ибн Иёзларнинг йўлидан бордилар. Олим илм ва ибодатда собитқадам ва мўтадил бўлган. Манбаларда у зотнинг моҳир хаттот ҳам бўлгани айтилади. Аллома мискин ва муҳтожларга кўп ёрдам берган, ҳалол ризқ истаб, таржима ишлари билан шуғулланган. Аллома асарларини таржима қилган кишилар айтишича, у зот ҳар йили бир марта чиройли хат билан Мусъҳафни тўлиғича кўчириб, тушган пулни рўзғорга ишлатар экан. Шайх Абдулҳалим Нўмоний «Ал-Имоми Алиюл Қори ва асариҳи фи илмил ҳадис» асарида “Аллома Қуръони каримни ҳар олти ойда (бир йилда икки бор) тўла кўчирар, бирининг пулини Ҳарамдаги фақир-мискинларга садақа қилар, иккинчисиникини эҳтиёжларига сарфлар эди”, деб ёзади. Мулла Али Қори Ҳиротда илм таҳсилини бошлаб, Куръони каримни тўла ёд олади. Шайх Муҳйиддин ибн Ҳофиз Зайниддин унинг илк устозидир. Алломанинг талабалик йиллари темурийлар салтанати гуллаб-яшнаган даврга тўғри келган. У замонасининг таниқли олимларидан илм ўрганиб, фақиҳ бўлиб етишади. Сафавийлардан Шоҳ Исмоил ибн Ҳайдар ҳукмронлиги пайтида кўпчилик уламолар каби Мулла Али Қори ҳам чорасизликдан мамлакатни тарк этади. Ҳижрий 952-йили Макка шаҳридан қўним топади. Бу эмин шаҳарда аллома яна илмга шўнғийди.

Ҳожи Халифа ва Исмоил Пошо ал-Бағдодий ва бошқа олимлар ўз китобларида келтирганларига кўра, Мулло Али ал-Қорининг лақаблари «Нуриддин» яъни, «Диннинг нури” бўлган. Ҳожи Халифа, Саййид Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Каттоний, Саййид Абдулҳай ал-Каттоний ва бошқалар ўз китобларида зикр қилганларига кўра Абул Ҳасан бўлган.

Кўплаб тарихчи олимларнинг айтишларича ва шунингдек, кўплаб китобларда қайдланишича, Мулло Али ал-Қорининг исмлари Али Ибн Султон Муҳаммад бўлган.Ул зот қироат илмлари борасида ўта моҳир олим бўлганлари боис «Ал-Қори» деб аталганлар.

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда айтади: «У зот «Ал-Қори» деб машҳур бўлганларининг сабаби, қироатлар борасида пешво бўлганлар». «Ҳаравий» деб Хуросоннинг машҳур шаҳри Ҳиротга нисбат берилиб айтилади. Чунки, Мулло Али ал-Қори ўша ерда туғилиб, ўсиб улғайганлар. «Маккий» деб Маккага нисбат берилишининг сабаби, Мулло Али ал-Қори ўз юртларидан муқаддас жойга риҳлат қилиб, ўша жойда қўним топганлар ва қирқ йил Каъбатуллоҳ яқинида, унга қўшни бўлиб яшашга мушарраф бўлганлар. Сўнгги нафаслари ҳам ўша муборак жойда чиқади.

Баъзи мусаннифларнинг айтишларича, «Мулло» сўзи асли араб тилидаги «мавло» сўзидан келиб чиққан. Замонлар оша ушбу сўзнинг истеъмоли ривожланиб, Шайх Али ал-Қори замонларига келиб буюк аллома, улуғ шайх ва фозил саййидларга нисбатан айтиладиган бўлди. Ўша замонда яшаган олимларнинг ўз китобларида  «Мулло» сўзини худди шу маънода ишлатганлари қайд қилинган. Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий «Ироқ аҳлининг фақиҳлари ва уларнинг сўзлари» рисоласида: “Имом Абу Ҳанифанинг издошларидан Мулла Алийюл Кори ҳофиз, беназир муҳаддис олим эди”, деб ёзади.

Шайх Муҳаммад Идрис Кандеҳлавий эса «Ат-Таълиқус Сабиҳ» асарида уни: “Улуғ муҳаддис, ақли ўткир, фозил, замонасида тенгсиз, асрининг танҳо олими”, дея таърифлайди.

Замондош ва маслакдошлари у зотни “Ҳақиқатлар султони, нодир фиқҳий масалалар билимдони, фақиҳ, муфассир, қорию мутакаллим, муҳаддис ҳамда балоғат ва фасоҳат, наҳв илмларининг муаллими” деб тан олишган. Аллома саксондан ортиқ китоб ёзган. Баъзи асарлари неча асрлардан бери ўқув юртларида муҳим дарслик ва қўлланма бўлиб келмоқда.

Ҳанафий мазҳабининг забардаст олими Мулла Али Қори Ҳиротда илм таҳсилини бошлаб, Куръони каримни тўла ёд олади. Шайх Муҳйиддин ибн Ҳофиз Зайниддин унинг илк устозидир. Алломанинг талабалик йиллари темурийлар салтанати гуллаб-яшнаган даврга тўғри келган. У замонасининг таниқли олимларидан илм ўрганиб, фақиҳ бўлиб етишади. Сафавийлардан Шоҳ Исмоил ибн Ҳайдар ҳукмронлиги пайтида кўпчилик уламолар каби Мулла Али Қори ҳам чорасизликдан мамлакатни тарк этади. Ҳижрий 952 йили Макка шаҳридан қўним топади. Бу эмин шаҳарда аллома яна илмга шўнғийди.

Шайх Шаҳобиддин Абул Аббос Маккий (ҳижрий 973 йили туғилган), Шайх Алоуддин ибн Ҳисомиддин Абдулмалик шофиъий Мисрий, Муҳаммад Саид ибн Мавлоно Хўжа ҳанафий Мисрий (ҳижрий 981 йили туғилган) ва Шайх Абу Исо Кутбиддин Муҳаммад ибн Алоуддин Аҳмад ҳанафий Маккий унга устозлик қилишган. Аллома ўндан ортиқ китобга шарҳ ёзган. «Шарҳи Саҳиҳи Муслим» (Имом Муслим “Саҳиҳ”ининг шарҳи), «Шарҳу Айнил илми ва зайнил ҳилми» («Ҳилмнинг зийнати ва илмнинг булоғи» китобига шарҳ), «Шарҳу алФиқҳил акбар» (“Фиқҳул акбар”нинг шарҳи), «Шарҳу Муснад ал-Имоми Аби Ҳанифа» (Имом Абу Ҳанифанинг “Муснад”ига шарҳ), «Шарҳу ал-Ҳидоя лил Марғиноний» (Марғинонийнинг “Ҳидоя”сига шарҳ), «Шарҳу ал-Виқоя фи масаилил Ҳидоя» (“Ҳидоя” масалаларидаги “Виқоя”га шарҳ) ва «Мирқотил мафотиҳ шарҳи Мишкатил Масобиҳ» («Мишкатул Масобиҳ»ни шарҳлашда очилган нозик ўринлар) каби шарҳлари бутун Ислом оламида эътиборлидир. Ҳазрати Мулла Али Қори ҳанафий ҳижрий 1014-йили шаввол ойининг 14-куни Макка шаҳрида вафот этади. Баъзи ривоятларда алломанинг Макка ҳудудидаги «Муаллат» деган жойга дафн қилингани айтилади.”[1]

Хадичаи Кубро аёл-қизлар

ўрта махсус ислом билим юрти

талабаси Муҳаммадодилова Саҳоба

[1]Абдулвоҳид Ўрозов, “Ҳидоят” журналининг 2010 йил 10 сонидан олинди.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*