Улуғ “Суннат тирилтирувчиси”

“Бағовийнинг таснифларига барака берилди. Чиройли ва
тўғри нияти туфайли тамомий қабул бўлган ризқ
билан неъматлантирилди. Уламолар унинг таҳсилида
рақобатдош бўлдилар.”
(Ҳофиз Заҳабий)

Ислом оламида ҳадис илмига ўзларининг чексиз хизматларини қўшган кўплаб уламолар мавжуд. Улардан бири Имом Бағовийдир. Исм ва насаблари Абу Муҳаммад Ҳусайн ибн Масъуд ибн Муҳаммад ибн Фаррои Бағовий “Маҳяссуннат” (Суннатни тирилтирувчи) лақаби билан ва яна Ибн Холкон айтгани каби мўйнадўзлик билан шуғулланганлар ва уни сотганлар. Шунга нисбат берилган ҳолда “Ал- Фарро”, “Ибнул Фарро” лақабларни олганлар. Бағда таваллуд топганлар. У ҳижрий 433-йиллардаги Хуросон, Марв ва Ҳирот оралиғидаги шаҳарлардан бир шаҳардир. Буни Ёқут Ҳамавий роҳимаҳуллоҳ “Муъжамул баладан” асарларида зикр қилганлар.
Имом Бағовий бошига тушган нарсалар туфайли Марвиррўзга кўчиб кетишга мажбур бўлдилар. Улар бу пайтда 29 ёшда эдилар. У ерда устозларга эргашдилар ва уни ўзларига иккинчи ватан қилиб олдилар. Умрларининг охирларигача шу ерда яшаб қолдилар. Уларнинг ёшлик пайтлари тақводор зоҳиднинг ўсмирлик пайти эди. Улар жуда ҳалол яшаб фақат нон еганлар. Баъзи қийлларда келтирилишича, кейинчалик ёғ билан нон ейишга ҳам ўтганлар.
Имом Бағовий тафсир, қироат, ҳадис, фиқҳ ва булардан ташқари кўплаб илм-маърифат соҳаларида махсус китоблар тўпладилар. Улар шундай имом бўлганларки, илм-маърифатга ростгўйликлари ва мукаммал изланишлари билан эришдилар.
Ибн Нуқта “Истидрок” китобида шундай деб ёзадилар: “У имом, ҳофиз, ишончли ва солиҳ одам эди.”
Тожуддин Субкий уларни хотирлаб шундай эслайдилар: “Улар буюк имом, парҳезкор, зоҳид, фақиҳ, муҳаддис, муфассир, илм ва амал орасини тўплаган, салафлар йўлини тутган ва фиқҳ илмини чуқур эгаллаган имом эдилар.”
Устозлари:
Имом Бағовий жуда кўп илмий маконлар соҳиби эдилар. Шу боисданми, устозларининг саноғи ҳам баракали эди.
1. Ҳаротдаги Шайх Зуҳҳод Абу Бакр Аҳмад ибн Абу Наср Куфаний
2. Хуросонда ўтган муҳаддис ҳофиз Сақо Абу Солиҳ Аҳмад ибн Абдул Малик ибн Али ибн Аҳмад Найсобурий (вафотлари ҳижрий 470)
3. Қози фақиҳ шофеъий Абу Али Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазий. Хуросонда асрининг шофеъий мазҳабининг буюк фақиҳи бўлганлар. Имом Бағовий уларнинг хос ўқувчиларидан бўлганлар. (вафотлари ҳижрий 462)
4. Абу Али Ҳассон ибн Саъид Маниъий Марвазий Марварўз аҳлидан бўлиб, мард, сахий, тавозели, обид киши эдилар.
5. Имом, фақиҳ, солиҳ, зоҳид, адиб, сўфий Абул Ҳасан Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Музаффар Довудий Башнажий (вафотлари ҳижрий 463)
Имом Бағовий турли хил соҳаларда турлича китоблар ёзиб қолдирганлар. Улар улуғ имом, муҳаддис, фақиҳ, кўп таснифларнинг соҳиби бўлганлар. Улар тўплаган асарларини ўн бешта тасниф қилдилар.
1. “Қирқ ҳадис”
2. “Мухтор Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шамоилларидаги нурлар”
3. “Таржимату аҳкам фил фуруъ ” (форсча)
4. “Ат-таҳзиб фил фиқҳ”
5. “Ал-жамъу байнас солиҳайн”
6. “Шарҳу жомеъ лит-Термизий”
7. “Шарҳус суннат”
8. “Бағовий”
9. “Фатовоюл Марвазий” Бу китоб Устозлари Қози Ҳусайннинг фатволари жамланган китоб.
10. “Ал-кифаяту фил фуруъ ”
11. “Ал-кифаяту фил қироат”
12. “Ал-мудхолу ила масобийҳис суннат”
13. “Масобийҳус суннат”
14. “Муъалимут танзил”
15. “Муъжамуш шуюх”
Имом Бағовий ҳижрий 510 йил шаввол ойида Марвирўзда вафот этганлар. Устозлари Шайх Қози Ҳусайннинг қабрлари ёнига дафн қилинганлар. Қабрлари ҳозирги кунгача маълум ва машҳур.
Ҳофиз Мунзирий уларни ҳижрий 516 йилда вафот этганликларини айтадилар. Бу эса ишончлироқ хабар ҳисобланади. Ёқутдан сўнг Имом Бағовийнинг ҳаёт йўлларини бошқалар ҳам ўрганганлар.
Аллоҳ таоло Имом Бағовийни ўз раҳматига олсин ва уни фойдали қилсин. Албатта дунё-ю охиратда уларга яхшилик ила еткизсин. Албатта, Аллоҳ таоло эшитувчи ва Мажид Зотдир!!!

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом билим юрти талабаси
Муҳаммадодилова Саҳоба “Мирқотул
мафотиҳ фий шарҳи мишкатил
масобиҳ” китоби асосида тайёрлади

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*