ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 28 март куни ўзбек халқ ёзувчиси Тоҳир Малик билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 28 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари билан “Одамийлик мулки” асари якуни бўйича ўзбек халқ шоири, “Дўстлик” ордени соҳиби, маориф фидоийси Тоҳир Малик билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Устоз Тоҳир Малик ушбу асарнинг ёзилиш тарихи, унинг моҳияти, уни ёзишдан асл мақсад ҳақида сўзлаб ўтдиларю талаба қизлар Тоҳир Маликнинг бошқа асарлари юзасидан ҳам саволлар беришди ва саволларга устознинг самимий маслаҳатлари, ҳаёт тажрибалари ва қимматли маълумотлари асосида жавоблар олишди.
Талаба қизлар бу самимий ва илиқ суҳбатдан жуда мамнун бўлдилар ва ўзларининг гўзал тилакларини изҳор қилиб, ташриф учун ташаккур айтдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*