ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА КИТОБ АКЦИЯСИ

2019 йилнинг 29 март куни Учтепа тумани 287-мактабда “Китоб акцияси” бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси, ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари ва мударрисаси иштирокида Учтепа тумани 287-мактаб раҳбарияти билан “Китоб акцияси” юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Унда билим юрти раҳбарияти энг сара ва мазмунли китоблардан бир қанчасини мазкур мактаб кутубхонасига совға қилди.
Мазкур акциядан мактаб маъмурияти ва ўқувчилар жуда хурсанд бўлдилар. Келажакда бошқа масалаларда ҳам ҳамкорликда ишлаш таклифини билдирдилар. Таклиф мамнуният билан қабул қилинди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*