ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 29 март куни Учтепа тумани 287-мактабда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари ва мударрисаси иштирокида Учтепа тумани 287-мактаб 10-синф ўқувчилари билан “Биз эрта турмушга қаршимиз” ва “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда билим юрти мударриса ва мутахассиси мазкур мавзуларда тегишли маълумотларни бериб, бугунги кундаги аҳамияти ҳақида ҳам сўзлаб ўтдилар. Ўқувчилар мавзуларга доир ўзларининг қизиқтирган саволллари билан мурожаат қилдилар ва керакли жавобларни олдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*