Сабр зиё демакдир

Эътибор берсак, юрт озодлиги, инсоннинг эркинлиги, умуман олганда, ижтимоий ҳаётимизнинг ҳар бир нуқтасида инсон учун сабр–матонат, бардошлилик муҳим омил эканлигини кўришимиз мумкин. Сабр-бардошли халқ фарзандларининг келажаги порлоқдир. Қачонки, биз фарзандларимизни иродаси кучли, бардошли шахс қилиб тарбияласак, қалбини сабр– матонат булоғи билан тўлдиролсак, ортда қолган машаққатли йилларнинг мевасини кўрамиз. Демак, биз мамлакатимизнинг истиқболи – ёш авлод қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётга нечоғли фаол муносабатда бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ эканини ҳамиша ёдда тутишимиз ва биз болаларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий–ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сабр зиё демакдир”. (Муслим ривоятлари). Бизнинг халқимиз сабр–бардош, яхшилик, осойишталик, бошқа халқларга нисбатан ҳайрихоҳлик руҳида тарбияланган. Бу халқ бугун биздан ҳимоя талаб қиляпти, тинч–тотув ҳаёт, оғир меҳнатига яраша турмуш шароитларини талаб қиляпти. Бу–ҳаққоний талабдир.
Ривоят қиладиларки, Буқрот ҳаким ҳикматда равнақ топгач, узлатни ихтиёр этадилар.Бир куни Подшоҳ ҳасталаниб, Ул зотни ҳузурига чақиради. Буқрот ҳаким Подшоҳнинг даъватини қабул қилмадилар. Шунда ул зотнинг ҳузурига Вазирнинг ўзи келади. Қарасаки, Буқрот ҳакимниг емишлари турли гиёҳлар экан. Вазир Подшоҳнинг амрини айтиб ялинса ҳам ҳаким кўнмадилар. Шунда вазир ачиқланиб деди: “Подшоҳни ҳизматини қилишни ўрганганингда бунақа гиёҳ еб ўтирмас эдинг”. Бу дашномни эшитган ҳаким кулдилар ва дедиларки: “Агар сен гиёҳ еб яшашга қаноат қилишни ўрганганингда, жонингни ҳатарга қўйиб Подшоҳ хизматини қилмас эдинг”.

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْبِشَيْءٍمِنَالْخَوْفِوَالْجُوعِوَنَقْصٍمِنَالْأَمْوَالِ
وَالْأَنْفُسِوَالثَّمَرَاتِوَبَشِّرِالصَّابِرِينَ۝
“Сизларни бироз хавф, очлик билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)!” . (Бақара сураси 155 – оят)
Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ул зотнинг кўйлакларини ёлғондан қонга бўяб, “Укамизни бўри еб кетди”, деб оталарини алдадилар ва“Албатта бизлар рост сўзловчилармиз”, деб онт ичдилар. Шунда Яъқуб алайҳиссалом уларга дедиларки:
قَالَ بَلْ سَوَّلَتْ لَكُمْ أَنْفُسُكُمْ أَمْرًا فَصَبْرٌ جَمِيلٌ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَأْتِيَنِي
بِهِمْ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ۝
“Йўқ! Сизларга ҳавойинафсингиз (ёмон) ишни чиройли қилиб кўрсатган.Энди (менинг ишим) чиройли сабрдир”
(Юсуф сураси 83 – оят)
Шу чиройли сабрнинг мукофоти ўлароқ ўғиллари бағирларига қайтдилар. Аллоҳ таоло Ўз сифатлари билан сифатланган бандаларини севади. У сабрлидир. Абу Мусо ал–Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Одамлардан эшитадиган озорга Аллоҳ таолодан кўра чидамлироғи йўқ. Одамлар Аллоҳ таолонинг боласи бор деб ғийбат қиладилар.Шунга қарамай, Аллоҳ таоло уларга сиҳат – саломатликни ва ризқларини бераверади”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳар вақтдагидек ғаниматларни тақсим қилдилар. Шунда ансорлардан бир киши: “Валлоҳи биллаҳи, бу тақсим Аллоҳ ризоси учун қилинган тақсим эмас”, деди. Мен бу гапни албатта Пайғамбар алайҳиссаломга етказаман, деб ҳузурларига борганимда, саҳобалар билан ўтирган эканлар.Ансорийнинг гапини секингина қулоқларига айтдим.Ул зотга хабар оғир тушди, ғазабландилар.Ранглари ҳам ўзгариб кетди. Ҳатто мен:“Бу хабарни етказмасам бўлар экан”, деб афсус қилдим. Шундан кейин Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ҳазрат Мусо алайҳиссалом бундан ҳам кўпроқ озор чеккан бўлсалар ҳам сабр этган эдилар”, дедилар. Аллоҳ таоло Ўз Расулига хитобан марҳамат қилади:
فَاصْبِرْ كَمَا صَبَرَ أُولُو الْعَزْمِ مِنَ الرُّسُلِ وَلَا تَسْتَعْجِلْ۝
“Бас, (эй, Муҳаммад,) Сиз ҳам матонатли пайғамбарлар сабр қилганларидек сабр қилинг ва уларга (тушадиган азобни) қистаманг!” .
(Аҳқоф сураси 35 – оят)
“Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ўғилларини қурбон қилишга ҳозирланар эканлар, ҳазрати Исмоил алайҳиссалом дедиларки:
— Эй отажон! Сизга амр қилинган нарсани бажаринг.Иншааллоҳ, менинг сабр қилувчилардан эканлигимни кўрасиз. Пичоқни яхши қайранг, ҳамон бўғзимни кессинки, жон бериш қулай бўлсин. Пичоқни тортаётганда юзимга қараманг.Балки оталик шафқати билан ишни чўзиб юборишингиз мумкин”.
Шу воқеада барчаларимизга ибрат бўларли ҳам ота, ҳам фарзандга хос сабрнинг улуғ намунасини кўрамиз.
Тарихдан аёнки, пайғамбарлар ва уларнинг йўлидан юрганлар кўп изтироблар чеккан эдилар. Будпарастларга қарши тавҳид байроғини кўтарган Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланган эдилар.Юсуф алайҳиссалом ўз оға – иниларининг ҳасадлари туфайли ватанидан айро тушган, унда туҳматга учраб, бир муддат зиндонда ётишга мажбур бўлган эдилар.Нодон бир қавм қаршисида бани Исроил Мусо алайҳиссаломни ёлғиз ташлаб қўйган,
“Эй Мусо!Сен Раббинг билан бирга уларга қарши жанг қил, кейин биз сенинг орқангдан борамиз”, деган эдилар.Мазлум пайғамбар Закариё алайҳиссалом ақлсиз бани Исроил қавми томонидан арра билан иккига бўлинганлар, ул зотнинг ўғиллари Яҳё алайҳиссаломни хунхўрлар ўлдирган эдилар. Исо алайҳиссалом ўғрилар билан маҳкама қилинган, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга эса Тоифда бадбахтлар тош отган эдилар. Инсоният тарихидан бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Имом Аъзам, Имом Ҳанбал роҳматуллоҳу алайҳларнинг жазога тортилишлари ҳам шулар жумласидан.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*