ИЙМОН НЕЪМАТИ

Аллоҳ шундай бир буюк Зотки, инсонларга ўз омонатини тақдим қилган. У шундай омонатки у туфайли ҳаёт нурли ва мазмунли ўтади. У шундай омонатки яшашдан мақсад нелигини англайсан. Бу шундай гўзал туҳфаки икки дунё саодати у илан бўлади… Бу-иймондир… Иймон бахти ҳаммага ҳам насиб этавермайди… Насиб этганлар эса, ҳар доим ҳам тўғри фойдалана олишмайди…
Кўзимизни юмайлик ба ўз ҳаёлат дунёимизга назар солайлик… Агар шу туҳфа бўлмаганида қандай яшар эдик? Тасаввур қилинг. Сиз эрталаб ғафлат уйқусидан уйғондимгиз. Кўзингизни очганингизда, янги кун бошланади. Сиз беҳол бўлиб турасиз, турганингизда нима учун турганингизни ҳам билмайсиз. Сиз шошиб-пиша қаергадир отланасиз. Шошасиз… сизни дўстларингиз, касбдошларингиз кутмоқда. Кўпроқ кўзларни ўзингизга жалб қилиш учун чиройли кийинишга ҳаракат қиласиз. Сиз яна шошасиз. Карерангиз томон шошасиз… Ота-онангизни кераксиз юк деб ҳисоблайсиз. Болангиз билан эса ишингиз ҳам йўқ… Ўзингизча кўнглингиз ҳотиржам, уни яхши ўқишга жойлаштиргансиз. Ишингизга борасиз, у ерда эркаклар-у аёллар билан маза қилиб суҳбатлашасиз. Ўзингизни сувда сузган балиқдек ҳис қиласиз. Калта-култа кийганлар билан бемалол гаплашасиз, чунки ўзингиз ҳам ҳудди шундай кийингансиз. Кунингиз бемаъни гап-сўзлар-у, кераксиз ишлар ва айш-у-ишрат билан ўтиб кетди. Энди уйга бир банкетдан чарчган ҳолда қайтасиз. Кўзингизни юмасиз… кунларингиз, йилларингиз, умрингиз кераксиз карера, дўстлар билан маишатда ўтмоқда, сиз эса бундан хурсандсиз. Кунлар ўтди, сиз ҳамон қаергадир шошасиз… Ёшингиз катта бўлди, ўзингиз ишлаган ташкилот сиздан-да чаққонроқ, ёшроқ кадрларни танлаб олди. Ўша сиз шошган ишингиз сизни кераксиз матоҳдек улоқтирди… Фарзандингиз эса, сиз унга қандай бепарво бўлган бўлсангиз у ҳам шундай. Энди сиз бир ишдан чиққан матоҳ кабисиз. Энди сиз шошмаяпсиз. Энди сиз ўйлаяпсиз… Шунча яшаган умрингизнинг меваси нима? Яшашдан мақсадингиз қандай эди? Нега ўзи сиз яратилдингиз? Ўнгга-чапга ўгириласиз… Ҳамма инсонлар қаергадир шошилишмоқда… Лекин қаерга??? Ўз ажаллари томон. Энди осмонга боқасиз, шунча умр яшаган бўлсангиз ҳам, осмонга бир назар ҳам солмаган эканлигингизни англайсиз. У нақадар гўзал ва мусаффо. Яшаган умрингиз эса зулматли ва ҳунук.
Сиз ўзингиз гўзал деб билган ҳаётингиз, аслида сиз учун ботқоқ бўлганини сиз унга аста-аста чўкиб бораётганингизни у сизни кўмиб бўлгандан кейин англаб етдингиз. Чунки сиз совуқ ерга, ҳақиқий ҳаётнинг кўприги бўлган ўз қабрингизга қўйилдингиз. Сиз ўз умрингизни зулматли бўлганини англаб етдингиз. Лекин бу англашдан на бир фойда, на бир манфаат бор. Совуқ бир ерда Қиёмат секинроқ бўлишини дуо қиласиз. Қилган ишларингизни эслаб, аҳволингиз нақадар танг эканлигини биласиз. Сиз ёлғизсиз… Ёлғиз… зулматда…
Энди кўзингизни аста очинг… Сиз ҳозир яшаётган ҳаётингиз шундай нурафшон ва нурлики, чунки сизнинг Олий Мақсадингиз бор, сиз нима учун яратилганлигингизни биласиз. Сизда улуғ бир туҳфа – иймон туҳфаси бор. Сиз ҳам шошиласиз, лекин намозга, савоб амалларни кўпроқ қилиб қолишга, ва Аллоҳнинг розилигини топиш томон шошиласиз. Сиз энг бахтли инсонсиз, чунки сизда иймон нури мужассам. Бу гўзал бир омонатни чиройли ҳолда сақлашимизда Аллоҳ бизга тавфиқ берсин! Ундан маҳрум қилмасин.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*