ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА “ХАТТОТЛИК – ҲУСНИХАТ ДУРДОНАЛАРИ” ТАНЛОВИ

2019 йилнинг 24 апрель куни билим юртида “Хаттотлик – ҳуснихат дурдоналари” танлови бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 24 апрель куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида талабалар ўртасида “Хаттотлик – ҳуснихат дурдоналари” мавзусида танлов ўтказилди. Унда хаттотлик курси мударрисаси Раҳматуллаева Шаҳзода талабаларнинг ижодий ишларидан “Ижодкорлик”, “Маҳорат” ва “Қуръон кўчириш” номинациялари бўйича энг намуналиларини аниқлаб, уларни бу мувафаққиятлари билан тақдирлади. Унга кўра, “Ижодкорлик” номинацияси бўйича – Яхшибоева Муҳаббат, Қодирова Меҳриноз, Ғаниева Дилноза; “Маҳорат” номинацияси бўйича – Ҳакимжонова Саида, Мансурова Камола, Маҳмудова Муниса ва “Қуръон кўчириш” номинацияси бўйича Мамасолиева Ойшалар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.
Талаба қизлар бу тақдирномалардан жуда хурсанд бўлдилар. Бошқа курс талаба қизлари ҳам хаттотликка бўлган қизиқишларини билдириб, тўгаракка қатнашиш истаклари борлигини айтдилар. Хаттотлик намуналари ўзининг жозибадорлиги билан ҳамманинг диққатини тортди ва билим юрти аҳли бу каби танловлар яна кўпроқ ўтказилиши истагини билдирдилар.

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*