ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА “ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН” ТАНЛОВИ

2019 йилнинг 22 март куни билим юртида “Энг фаол китобхон” танлови бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 24 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “23 апрель – Бутунжаҳон китоб куни” муносабати билан билим юрти талабалари ўртасида “Энг яхши китобхон” мавзусида танлов ўтказилди. Унда Ахборот-ресурс маркази раҳбари Меҳринисо Саиджалолова йил давомида энг кўп китоб ўқиган талабаларни аниқлаб, уларни бу мувафаққиятлари билан тақдирлади. Унга кўра,
1-курслараро Қодирова Меҳриноз, Хўжаёр Амина, Дуйсекова Айша;
2-курслараро Ғофурова Сарвиноз, Хайдарова Фазилат, Алимова Маҳфуза;
3-курслараро Бузрукхонова Муқаддас, Нодирова Ирода, Хакимова Маҳмуда;
4-курслараро Мирзаева Муаттар, Ёқубова Ойша ва Абдуллаева Робиялар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.
Талаба қизлар бу тақдирномалардан жуда хурсанд бўлдилар ва китоб ўқишга бўлган иштиёқлари янада ошди. Келгуси йилларда бошқа талаба қизлар ҳам ана шундай муваффаққиятларга эришишга ҳаракат қилишларини билдирдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*