ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ МУСОБАҚАДА

2019 йилнинг 24 апрель куни “ЖАР” спорт соғломлаштириш комплексида билим юрти талабалари “Баркамол авлод – 2019” спорт мусобақасининг якуний босқичи қатнашдилар.

Жорий йилнинг 24 апрель куни “ЖАР” спорт соғломлаштириш комплексида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари иштирокида “Баркамол авлод – 2019” спорт мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Унда спортнинг икки – “стол тенниси” ва “шахмат” тури бўйича Имом бухорий номли Тошкент ислом институти, “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ва Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари ўзаро беллашдилар. Унга кўра, билим Хадичаи кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 1-курс талабаси Ахмеджанова Комила спортнинг “шахмат” тури бўйича 1-ўринни, 3-курс талабаси Муҳаммадодилова Ислома эса спортнинг “стол тенниси” тури бўйича 2-ўринни эгаллаб ғолиб бўлдилар. Мусобақа жуда кўтаринки руҳда ўтди. Талаба қизлар жуда катта қизиқиш ва ҳаяжон билан иштирок этдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*