“ЎРИКЗОР” МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йилнинг 23 апрель куни “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “Китоб –энг буюк устоз” мавзусида суҳбат ташкил қилинди

Жорий йилнинг 23 апрель куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “23 апрель – Бутунжаҳон китоб куни” муносабати билан билим юрти “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “Китоб – энг буюк устоз” мавзуларида суҳбат ташкил қилинди. Унда “Қайноналар кенгаши” ҳамда хотин-қизлар кенгаши раиси Бабаева Гулчеҳра, хотин-қизлар билан ишлаш оиладаги маънавий-ахлоқий ишларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Шахноза Низамова, маҳалла отинойиси ва билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжоновалар иштирок этдилар. Суҳбатни билим юрти мударрисаси Шаҳзода Раҳматуллаева олиб борди. Аёллар ўзларини қизиқтирган саволлар беришди ва керакли жавобларни олишди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*