ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА “ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ ЖАМИЯТИ” ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ

2019 йилнинг 30 апрель куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Талабалар илмий жамияти”илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси, ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари ва мударрисалар иштирокида “Талабалар илмий жамияти (ТИЖ)” илмий амалий анжумани бўлиб ўтди.
Унда билим юртининг 3- ва 4-курс талабаларидан иқтидорли деб топилганлари ўзларининг ўрагнаётган илмий мавзулари бўйича слайдлар асосида тақдимот қилдилар. Мазкур анжуманда учта – “Энг яхши дебют”, “Энг долзарб мавзу” ва “Энг яхши ёритилган” мавзу номинациялари бўйича талабалар тақдирландилар. Илмий-амалий анжуман савол-жавоблар ва тортишувларга бой бўлди. Иштирокчилар ушбу анжумандан жуда мамнун бўлдилар ва кўплаб фойда ва керакли маслаҳатлар олдилар. Бошқа курс талаба қизлари ҳам келгуси йилларда мазкур анжуманда ўз илмий мақоллари билан иштирок этиш истагини билдирдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*