ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА “ТУҲФАТУЛ АТФОЛ КИТОБИ ХАТМИНИНГ ЯКУНИ

2019 йилнинг 30 апрель куни билим юртида “Туҳфатул атфол” китоби хатмининг якуни бўйича гувоҳномалар берилди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни билим юртида “Туҳфатул атфол” китоби хатмининг якуни бўйича гувоҳномалар берилди. Билим юртининг 1-курс талабалари мазкур китоб хатмини якунлаганликлари муносабати билан уларга сайти раҳбари, нашриёти директори ўринбосари, исломшунос олим Одинахон Муҳаммад Юсуф устоз томонларидан гувоҳномалар топширилди. Талаба қизлар тақдирланганликларидан жуда мамнун бўлдилар. Бундан кейин, яна бошқа китоблар бўйича хатм қилишга ҳаракат қилишларини айтдилар. Бу тақдирлашдан сўнг талаба қизларга келгусида илм йўлида янада масъулиятли бўлишлари кераклигини Одинахон устоз уқтириб ўтдилар. Талаба қизлар бу хатмдан жуда катта таассуротлар олдилар.

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*