Рибо ва унинг оқибатлари.

Ҳар бир иши айни ҳикмат бўлган ва ҳар бир ишга қодир бўлган Ҳакиму Қодир таолога битмас-туганмас ҳамду саноларбўлсин!
Оламларга раҳмат пағамбари Муҳаммад алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!
Мусулмон уммати қадимдан савдо-сотиқнинг жоизлигига иттифоқ қилиб келганлар.Чунки бу нарсага доимий равишда инсонларнинг ҳожатитушиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган ва ўша қайтарган нарсага ўхшаган савдодан бошқабарча савдолар мубоҳдир.
Савдо тўғрисида суннатда кўплаб ривоятлар келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари аввал тожирлик билан шуғулланганлар.
Савдонинг жоизлигига Ислом умматининг ижмои доимо собит бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар этиб юборилганларида одамларсавдо-сотиққилишар эди. Ислом уларнинг бу ишларини тасдиқлади ва унга ўз қоидаларини киритди.
Ҳечкимга сир эмаски, янги XXI-аср бўсағасида бутун дунёда илм- фан, техника ниҳоят даражада ривожланди. Бир пайтлар қанот ясаб, учишни орзу қилган инсоннинг оёғи бугунгикунда ойга етди. Барча соҳалар тараққий этиб, юқори пағоналарга кўтарилди. Ривожланиш йўлида турли омиллар ишга солинди, янгидан-янги ихтиролар қилинди.
Ана шундай тезкор муҳитда кишилар пул топишнинг турли йўлларини ўйлаб топди. Кимдир тижорат билан шуғулланган бўлса, кимдир осонгина пулларни қарзга бериб, устига устама ҳақ олиб бойиб бошлади. Маьлумки, қарзоладиган киши муҳтожлигидан, имкони йўқлигидан бировнинг олдига боради. Аммо қарз берувчилар «устига манна мунча берасан», деб шарт қўядилар. Бунга ноилож мажбур булган киши, олганқарзи у ёқдатурсин, фоиз ҳам тўлай олмай, бўғзигача қарзга ботади. Устига фоиз олишни халқ тилида судхўрлик, шариатда эса рибо деб аталади.
Аллоҳ таоло ўзининг улуғ Қуръони Каримида бу ҳақда шундай деб марҳамат қилади: « Эймўминлар, (берган қарзларингизни) бир неча баробар қилиб олиш билан судхўрлик қилманглар! Аллоҳ таолодан қўрқинглар! (Шунда) шоядки нажот топсангизлар». («Оли имрон» сураси, 130-оят).
Шунингдек, рибо гуноҳи кабиралардан биридир. Ундан топилинган бир сўм пул ҳам ҳаромдир. Ҳаромдан ҳазар қилиш керак.
Бир пайтлар ҳаромдан ҳазар қилган софдил ўзбегимнинг баьзи фарзандлари бугунги кунга келиб минг афсуски, ҳаром луқма ейишни оддий ҳол деб билмоқда. Бешкуним хуш куним, еганичганим, ўйнаб кулганимқолади, қабилида иш тутмоқда.
Айниқса бозорларда учраб турадиган баьзи ёмон одатлар кишини жуда ранжитади. Узумини егину, боғини суруштирма, деган моқолга амал қилгандек, қайси йўл билан бўлса ҳамтопилган пулдан боши осмонда.
Аммо манна шундай ишларни қилаётган кимсалар бу дунё ҳисобсиз эмаслигини, эртага ҳар бир амалимиз устидан Аллоҳ таоло олдида жавоб беришимиз кераклигини, то ҳақ эгаси рози бўлмагунча, Аллоҳ таоло рози бўлмаслигини билармиканлар? Ҳаром луқма еб ката бўлган фарзанд на ота-онасини, на Аллоҳ расулини танимайдиган, иймону инсофсиз бир махлуққа айланиши ҳақида ҳеч эшитмаганмиканлар? Қариб, куч қувватдан қолган, ёрдамга муҳтож, ота-онасини ҳолидан хабар олмай қўяётган, ҳатто қариялар уйига олиб бориб ташлаётган фарзандлар ўшандай ҳаром луқма еб ката бўлган кишилар эмасмикан?
Аллоҳ таоло ўзининг муқаддас Қуръони Каримида шундай марҳамат қилади. « Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ ҳаром йўллар билан емангизлар!» (Яьни бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманглар!)
Оятдаги « ноҳақ-ҳаром йўл» дан мурод ўзаро келишиб судхўрлик қилиш ёки бировнинг молини ёлғон, ботил қасам билан олишдир.
Каъб ибн Ужра ривоят қилган ҳадисда эса, пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Каъб ибн Ужра ҳаром еб ката бўлган жисм жаннатга кирмайди», деганлар. Кўриниб турибдики судхўрлик қандай оғир гуноҳ эканлигини, шунингдек фақат, ҳалол ризқ топиш керак. Бешкунлик ўткинчи дунёда ўзимизни ўтга-чўққа уриб, ҳаром йўллар билан бойлик орттиришдан сақланиш керак. Зеро, очлик-муҳтожликка чидаш мумкин, аммо Аллоҳ таолонинг азобларига чидаб бўлмайди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Эргашева Муслима

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*