ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ ДУОЛАР

Дуо хусусида Юсуф алайҳиссалом қиссаси мўминлар учун гўзал ибратларга тўла. Юсуф алайҳиссалом ҳар бир ҳолатда Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишонч, таваккул ва садоқат билан чин мўминнинг барча аломатларини ўзларида кўрсатганлар. У зот ва оталари Ёқуб алайҳиссаломга келадиган машаққатлар кичик ёшдаги Юсуф алайҳиссаломнинг акалари томонидан қудуққа ташланишидан бошланган. Ёқуб алайҳиссалом энг севган ўғлидан ажралсада, Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишончни сақлаганлар: «Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Сизга ҳавойи нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатади. Энди чиройли сабр (дан бошқа чорам Қуръони каримга__Қудуққа ташланиб ўлимга ҳукм қилинган Юсуф алайҳиссалом дам олиш учун тўхтаган йўловчи савдо карвони томонидан топиб олинади. Қудуқдан сув олишга келган одам Юсуф алайҳиссломни кўриб сотиб юборишни ўйлайди. Мисрга келгач у ўзининг ниятини амалгам ошириб Юсуф алайҳиссаломни арзон нархга сотиб юборади. Уни сотиб олган одам Юсуф алайҳиссломни оддий одам эмаслигини ҳис қилади ва уни яхшилаб жойлашларини тайинлаб, фарзанд қилиб олишни ният қилади. Шундай қилиб ҳар нарсага қодир Аллоҳ Мисрга қул бўлиб келган Юсуф алайҳиссломга тушларни таъбир қилишни ўргатади. Бу ҳақда Қуръонда шундай дейилган: «Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», деди. Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар» («Юсуф», 21).
Юсуф алайҳисслом вояга етгач Аллоҳ У зотга тўғри ҳукм чиқариш ва илм фазлини берди. «Вояга етган вақтида унга ҳукмни ва илмни бердик. Гўзал иш қилгувчиларни шундай мукофотлармиз» («Юсуф», 22).
Юсуф алайҳиссалом ҳуснда лол қоладиган даражада вояга етдилар. Шу сабабли у зотни сотиб олган кишининг хотини Юсуф алайҳиссломни фаҳш ишга чорлайди. Аммо Юсуф алайҳиссалом Аллоҳдан қўрқиб бу ишга қўл урмайдилар. Лекин шаҳар аёллари ўртасида у аёлнинг ўз хизматкорини хоҳлаб қолганлиги ҳақида миш-миш тарқалади. Халиги аёл уйига шаҳар аёлларининг барчасини меҳмон қилиб чақиради. Уларнинг ҳар бирининг қўлига пичоқ беради ҳамда Юсуф алайҳиссаломга уларнинг олдиларига чиқишни буюради. Юсуф уларнинг ҳузурига чиққанларида аёлларнинг барчаси у кишининг ҳусну жамолига маҳлиё бўлиб қўлларини пичоқ билан кесиб олишади. Шунда аёл: «У: «Сиз мени маломат қилган эдингиз. Ҳа, мен ундан нафсини хоҳладим, бироқ у ўзини сақлади. Агар у менинг амримни бажармаса, албатта, қамалур ва хор бўлгувчилардан бўлур», деди» («Юсуф», 32) Юсуф алайҳиссалом бу гапларни эшитиб ҳаром ишдан кўра қамоқни афзал биладилар ва шундай дуо қиладилар: «У: «Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра мен учун қамоқ маҳбуброқдир, бу (аёл)ларнинг макрини мендан ўзинг нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан», деди» («Юсуф», 33). Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарининг дуосини қабул қилади:
«Бас, Робби унинг (дуосини) ижобат қилиб, уларнинг макрини ундан нари қилди. Албатта, унинг Ўзи эшитгувчи ва билгувчи Зотдир» («Юсуф», 34). Фаҳшдан кўра зиндонни афзал билиб, қалбан Аллоҳга дуо қилган Юсуф
алайҳиссаломнинг дуоси қабул бўлиб, Аллоҳ уларни аёлларнинг макридан нари қилади. Лекин беайб эканлиги маълум бўлгани ҳолда Юсуф алайҳиссалом қамоққа ташланадилар. Қамоқда одамлар Юсуф алайҳиссаломни тақволи, инсофли одам деб билиб, у зотдан маслаҳат сўрайдиган бўлишади. Юсуф алайҳиссалом ҳамзиндон бўлган икки йигитга уларнинг тушларини таъбир қилиб беради. Юсуф алайҳисслом йигитлардан бирига ўзини қамашга амр этган кишига у зотни эслатишини тайинлайди. Ҳалиги йигит қамоқдан чиққач Юсуф алайҳиссаломнинг гапини унутади. Шундай қилиб Юсуф алайҳиссалом яна бир неча йил қамоқда қоладилар. Бу орада Мисрнинг подшоҳи қайта-қайта алғов-далғов тушлар кўради. У ўз аъёнларидан тушининг таъбирини сўрайди. Шунда зиндонда ётган, озод бўлгач эса подшоҳга соқийлик қилётган ҳалиги йигит Юсуф алайҳиссаломнинг гапларини эслайди. Ҳалиги йигит подшоҳдан изн олиб Юсуф алайҳиссалом ёнига борадилар. Юсуф алайҳиссалом унга тушнинг таъбирини айтадилар. Тушнинг таъбирини эшитган подшоҳ Юсуф алайҳиссаломни ҳузурларига олиб келишни амр этади. Лекин Юсуф алайҳиссалом подшоҳга ҳам, бошқаларга ҳам ўзларининг беайб эканликларини билдиришни хоҳлайдилар. Шу сабабли қамалишларига сабаб бўлган воқеани қайта текширтиришни сўрайдилар. Подшоҳ у кишининг талабларини бажарадилар. Кетма-кет келган машаққатлардан сўнг Юсуф алайҳиссаломнинг беайб эканлиги исбот этилади. Аллоҳ иймонли, тақводор бандаларини, айниқса Ўз Пайғамбарларини ҳеч қачон хор қилмайди. Гўзал амаллари учун чиройли мукофотлар беради. Юсуф алайҳиссалом ҳам йиллар давомида кўрган машаққатлари олдида бўйин эгмай, Аллоҳга мустаҳкам эътиқодда бўлганлари учун Аллоҳ у зотни мукофотлайди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*