ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ УЧТЕПА ТУМАНИ 229-МАКТАБДА

2019 йилнинг 3 май куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти Учтепа тумани 229-мактабда давра суҳбати ўтказди.

Жорий йилнинг 3 май куни Учтепа тумани 229-мактабнинг 9-,10- синф ўқувчи қизлари билан билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари З.Комилжонова, мударриса Г.Қурбонова, Учтепа тумани 229-мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Рустамова Маҳсуда иштирокида “Биз эрта турмушга қаршимиз” ва “Эрта туғруқ ва эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзуларида суҳбат ташкил қилиш.
Ўқувчи қизларга қиз боланинг жамиятда ўзини тутиши, одоб-ахлоқ, эрта турмуш қуришнинг аянчли оқибатлари каби мавзуларда қимматли ва керакли маслаҳатлар берилди. Ўқувчи қизлар бу учрашув ва суҳбатдан жуда мамнун бўлдилар ва ўзларига керакли маслаҳатларни олдилар.

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*