ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 23 май куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари ишитрокида “Бир оила эзгу мақсад сари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 23 май куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова, мударриса ва талаба қизлар иштирокида “Бир оила эзгу мақсад сари” шиори остида “Динлараро бағрикенглик юксак фазилат” мавзусида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Мариям Абдуллаева билан суҳбат ташкил қилинди. Мутахассис талаба қизларга бағрикенглик, унинг моҳияти, аҳилликда яшаш инсоний фазилатлардан экани ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Талаба қизлар суҳбатдан катта таассуротлар билан қайтдилар ва қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Суҳбат жуда мазмунли ва манфаатли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*