ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 23 май куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари ишитрокида “Ислом психологяси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 23 май куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова, мударриса ва талаба қизлар иштирокида “Ислом психологияси” мавзусида врач-психотерапевт Гавҳар Тешабоева билан суҳбат ташкил қилинди. Психотерапевт талаба қизларга тушкунликнинг сабаби ношукрлик экани, инсон мана шу ҳаётда яшаётгани учун ҳам шукр қилиш кераклиги, бу эса барча муваффақиятлар калити бўлиши, шунингдек, дин билан дунё фанларини биргаликда ўқиб ўрганиш ва уларни бирлаштирган ҳолда яшаш лозимлигини уқтириб ўтди. Талаба қизлар суҳбатни катта қизиқиш билан тингладилар ва қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Суҳбат жуда мазмунли ва манфаатли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*