Биринчи ваҳий

Хадича онамиз розияллоху анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг илоҳиёт йўлида шижоатлантириш билан бирга тижоратини ҳам давом эттирарди. Уйда бўлсин, ғорда бўлсин — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламга қаттиқ боғланиб қолган эди. Агар уғорда бўлса, тезда соғиниб, унинг олдига боришга талпинарди. Бир марта ўша ўнқирчўнқир йўллардан баланд тоғга чиқди. Эрига далда бериб ортга қайтди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бир саҳар ғайритабиий овоз эшитиб кўрққанини, қаттиқ изтиробга тушганини айтган эди. Агар уйга келиш вақтидан кечикса, хизматкорларини жўнатиб, кўнгли тинчланарди. Хадича онамиз розияллоху анҳо рисолатни интизорлик билан кутарди. Рамазон кечаларидан бири эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам одатдагидек Хиродаги ғорда ибодат, тафаккур билан машғул. Чор-атроф қоронғулик пардаси билан қопланган. Макка ҳам зулмат қўйнида. Биргина чироғнинг хира нуридан бошқа ҳеч нарса кўринмасди. Гўёки бита юлдуз ерга тушган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам осмонга қараб теран мусаффоликни ҳис этар, қалби самога ошиқ эди. Хадича онамиз розияллоху анҳо эса уйда кўз юммас, негадир кўнгли ғамгин, юраги зиддиятли ҳислар билан лиммо-лим эди. Кўз олдидан ваҳимали нарсалар ўтарди. Ҳадиги онамиз розияллоху анҳо кучайиб, тонг отмасиданоқ баъзи хизматчиларини олиб, ўша ғор томон йўлга тушди. Таёққа суяниб, тоққа чиқа бошлади. Чиққач, ғорга қаради. У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламни тополмади. Қаттиқ ваҳимага тушиб, “Қани у? Қаерга кетган бўлиши мумкин?” дея зир югура бошлади. Тэварак-атрофда ҳеч ким кўринмасди. Кейин ҳизматкорлар билан водийга тушди. “Қаерга кетди экан?” дея ўзаро маслаҳатлашдилар. “Балки уйга кетгандир?” деди кимдир. Уйга шошилдилар. Бироқ у уйда ҳам йўқ эди. Хавотири ошиб ўйга толди. Кейин ўзига таскин берди: “Балки водийга ўтгандир?!” Ходимлар водийда ҳам топишолмаганини, ҳеч жойни қолдирмасдан кўрганларини айтишгач, “Тоққа бориб қидиринглар”, деб буюрди. У ғорга иккинчи марта ҳам бормоқчи бўлиб турган эдики, оёқ товушларини эшитди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳовлига кириб келаётган эди. У ниҳятда қўрқиб кетган, ваҳима ичида эди.
— Мени ўраб қўйинглар! Мени ўраб қўйинглар! Тэзроқ! — дер эди.
Уни ўзи айтганидай ўраб қўйишди. Хадича онамиз розияллоху анҳо жимгина унинг нафас олишини эшитиб ўтирди. То кўзини очмагунича олдидан кетмади. Кейин устини очди. Тэрга ботиб, ҳўл бўлиб кетган кийимларини алмаштирди. Ёнига ўтириб меҳрибонлик билан сўради:
— Эй Абулқосим, қаерда эдингиз?
Пайғамбарликни қабул қилаётган буюк зот оҳиста жавоб бердилар:
— Билмайман, Хадича онамиз розияллоху анҳо, нима бўлаётганини ўзим ҳам тушунмадим. Қўрқиб кетдим. Кўрганларимни сенга айтишдан ҳам қўрқаман. Одамлар мени ақлдан озган, жинни, дейишади. Мен ақл бовар қилмас нарсани кўрдим.
Хадича онамиз розияллоху анҳо табассум билан:
— Эй Абулқосим, Парвардигор сизни ҳеч қачон ҳафа, ғамгин қилиб қўймайди. Сиз заифларга ёрдам берувчи, мусофирларни ҳурмат қилувчи, ҳақиқат тарафида бўлувчи кишисиз. Нега энди Раббингиз сизни хафа қилсин?! Сиз яхши, эзгу нарсани кўргансиз, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бошидан кечирганларини хикоя қила бошладилар:
— Ғорда осмонга қараб турган чоғимда кўзимга бир нарса кўринди ва рўпарамга келиб тўхтади. Одамларга ўхшамайдиган, бундай латиф жисмни илгари ҳеч ҳам кўрмаган эдим. Қўрқиб қалтирай бошладим. Нигоҳ ташларканман, қичқириб юбормоқчи бўлдим. Кучли бир овоз эшитилди. У менга нидо қилиб: “Эй Муҳаммад! Ўқинг!” деди. Мен ўқишни билмайман, дедим. У баланд овозда иккинчи марта такрорлаб: “Эй Муҳаммад, ўқинг!” деди. Мен яна, ўқишни билмайман, дедим. У овозини баландлатиб учинчи марта ҳам: “Ўқинг!” деди. Мен: “Нимани ўқий?” дедим. У мулойим овоз билан:
(Маъноси: Яратган Зот бўлмиш Парвардигор номи билан ўқинг. У инсонни лахта қондан яратган. Сизнинг Парвардигорингиз қаламда ёзишни ўргатган ўта
карамли Зотдир. У зот инсонга билмаган нарсаларини ўргатади), деди. Ўқиганимдан кейин эса кўздан ғойиб бўлди. Бор кучимни жамлаб, тоғдан Байтуллоҳ томон шошдим…
Хадича онамиз розияллоху анҳо:
— Эй Абулқосим, бу каломда қўрқув-ваҳима эмас, халоват ва яхшилик бор. Бу
башарнинг сўзи эмас. Айтинг-чи, у кейин қаерга кетди? — деб сўради мулойимлик билан.
— Осмонда иккинчи марта кўриниб, баланд овозда: “Эй Муҳаммад, мен Жаброилман.
Сиз Аллоҳнинг пайғамбари ва расулисиз”, дедилар.
— Табарокаллоҳу, табарокаллаҳул кабийрул мутъал (Аллоҳ баракотли, буюкдир), — деди Хадича онамиз розияллоху анҳо. Кейин: — Хушҳабар, эй Абулқосим, хушхабар. Сиз одамлар кўпдан бери кутаётган, Аллоҳнинг расулисиз, — деди. Ухлаб, дам олишини айтди. То кўзлари юмилиб, уйқуга кетгунча ёнларидан жилмади. Кийимларини олиб, амакиси Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига ошиқди. Унга бўлган воқеани айтиб берди. Варақа ҳаяжон билан:
— Муборак! Муборак, Хадича (онамиз розияллоху анҳо), эринг ўша кутилган пайғамбардир. Олдингипайғамбарлар каби, унга ҳам Жаброил фаришта келган. Илоҳий вазифасини бажаришда унинг ёнида тур, қўллаб-қувватла, ёрдам қил, — деди. У бир оз тин олгач, сўзида давом этди:
“Эй Хадича (онамиз розияллоху анҳо), бу йўл жуда узун ва машаққатлидир. Уни қўллаб-қувватламасанг бўлмайди. Хадича онамиз розияллоху анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам хузурларига Варақа айтган сўзларни етказишга шошилди. У киши ҳали уйғонмаган эдилар. Секингина ёнларига ўтирди. Қалтираётганини, пешонасидан тер оқаётганини кўриб, уйғотмоқчи бўлди. Бироқ сабр қилиб, пича кутишни афзал билди. У зот кўзларини очди. Худди бир нарсани эшитаётгандек жим ётар, гўё ниманидир кутаётгандай эдилар. Хадича онамиз розияллоху анҳо оҳиста:
— Эй Абулқосим, ухлаб роҳат қилдингизми? — деди.
— Роҳатланадиган вақт ўтди, Хадича (онамиз розияллоху анҳо). Менга Жаброил жидду жаҳд билан одамларни залолатдан ҳидоятга чақиришимни буюрди, — дедилар Расулуллоҳ. Сўнг оҳста: —
Каломуллоҳни эшитасанми? — дедилар ҳаяжон билан.
Хадича онамиз розияллоху анҳо ҳурсанд бўлиб, эшитишга чоғланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳозиргина нозил қилинган ваҳийни тиловат қила бошладилар:

(Маъноси: Эй либосларига бурканиб олган зот! Турингда инсонларни охират азобидан огоҳлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг. Либосларни пок тутинг! Бутлардан йироқ бўлинг. Бераётган нарсаларни кўп санаган ҳолингизда эҳсон қилинг. Ёлғиз Парвардигорингиз учун сабр қилинг.)
Хадича онамиз розияллоху анҳо Аллоҳнинг оятларини тинглаб, ўзича қайтарди. Аллоҳ йўлида курашга тайёр эканини ҳам изҳор этди. Расулуллоҳни қўллаб-қувватлашда куч ва молини аямасликка азму қарор қилди.
— Хадича, (онамиз розияллоху анҳо) яқинда мен Аллоҳнинг амри билан одамларни Ислом динига даъват қиламан.
Ҳақ йўлига чақираман.
Энг тоғри йўлга чорлайман.
Хадича онамиз розияллоху анҳо надомат ила деди:
— Лекин бу қавм адашган йўлидан қайтармикан?! Фисқу фасод ичида эсини таниганлар
“қадрдон” раҳнамоларини тарк этишармикан?!
— Хадича онамиз розияллоху анҳо, табиийки, улар бизга қарши бўладилар. Ўртамиздаги кураш қачон, қерда тугашини билмайман.
Хадича онамиз розияллоху анҳо Аллоҳнинг каломидан ҳали-ҳамон таъсирланаркан, ушбу оятларни ўқиди:
(Маъноси: Чунки қачон (Қиёмат қойим бўлгани ҳақида ҳабар бериб) бурғу
чалинганида, ана ўша Кун қийин Қиндир! Кофирларга осон бўлмаган (Кундир)!)
— Эй Муҳаммад, Раббингиз буюрганидек сабр қилинг, юраклардан ботилни суғириб олиш машаққатли ишдир. Ҳақ билан юборган Зот сиз билан. У сизга ёрдам, қувват беради.
Ҳеч қачон сизни унутмайди. Сизни Ўзи юбориб, Сиротол мустақимга ҳидоят этдими, Ўзи қўллаб-қувватлайди, — деди Хадича онамиз розияллоху анҳо. Кейин овозини баландлатиб эътироф этди: — Мен сизга биринчи бўлиб иймон келтираман. Гувоҳлик бераманки, сиз Аллоҳнинг расули ва ҳақ пайғамбарисиз. Ўзимни, мол-жонимни Аллоҳ йўлига бағишлайман. Расулуллоҳнинг юзлари қувончдан порлаб кетди. Кейин уйларига ўтиб, самога тикила бошладилар. Тонг отишига яқин қолган эди.
Тонг отди. Хадича онамиз розияллоху анҳо уйқудан эрта уйғонди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам унданда олдинроқ уйғониб, Каъба тавофига чиқиб кетган эдилар. Варақа ибн Навфал ҳам саҳар пайти Каъбани тавоф этаётган эди. Расулуллоҳни кўриб, боши осмонга етди. У зотни қутлаб, сабот билан иш бошлашга чорлади. Сўнгра қавмидан етиши мумкин бўлган азиятлар ҳақида сўзлади. Қурайшликлар ҳам Каъбани ўз билганларича тавоф қилиб юришган эди. Баъзилари Варақа айтган сўзларни эшитди. У кетгач, Расулуллоҳдан Варақа нима деганини сўрай бошладилар. Расулуллоҳ уларга қараб:
— Кечаси менга ваҳий келди, — дедилар. Қурайшликлар бир-бирларига маънолик қараб.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*