Мамлакатимизда динга қаратилган улкан ҳурмат

Қадим замонлардан бошлаб халқлар ташкил топиб келган. Кейинчалик улар бир якдил давлатларга айланиб борган. Шулар жумласида Ўзбекистоннинг ҳам тарихи узоққа бориб тақалади. Қадимдан бу халқ ўзининг ўз миллий урф-одатлари, диний мавжуд бўлган. Ўзбекистон қадимдан турлич динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тоту яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлганлари тарихий манбаларда қайт этилган. Бошқа минтақалар билан ижтимоий-маданий алоқалар ривожланиши билан Марказий Осиёга буддавийлик, монийлик, маздакийлик,ва христиан-несторианлик динлари кириб келган. Зардушлилик дини атрофга кенг тарқалган. Кейинчалик араб юришлари ва уларнинг ҳукумронлик даврида ислом дини тарқала бошлади. Аввалига ислом динининг тарқалиши турлича кечди. Ислом динини қабул қилганларга иқтисодий имтиёзлар ажратилди. Жума намозига чиққанларга пул улашиш каби усуллардан ҳам фойдаланилган. Кейинчалик минтақа аҳолиси исломдаги якка ҳудолик, инсонпарварлик ва тенгҳуқуқлилик ғояларини ижобий баҳолаб, динни ихтиёрий қабул қила бошладилар. ИХ асрдан Мовароуннаҳр ислом таълимотини ривожлантирувчи марказдан бирига айлана бошлаган. Кейнчалик ўрта асрда Ўзбекисон ислом илм ва маданиятини ўчоғи сифатида эътироф этилган. Улар ислом динини янада ривожланишига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшганлар.
Бугунги кунда ислом динини болмайдиган бирон ўзбек халқи бўлмаса керак. Ўзбекистоннинг расмий дини ҳам ислом дини ҳисобланади .Бу юзасидан кўплаб ишлар амалга оширилган ва янада ривожланиб келмоқда. Бунга ёрқин мисол қилиб қуйидагиларни келтиришимиз мимкин:
ўзбекистонлик фуқароларнинг учун ҳаж ва умра квотаси йилдан-йилга ошириб борилмоқда;
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар ташкил этилди;
Ўзбекистондаги масжидларда овоз кучайтиргичлар орқали азон айтила бошланди;
Бухоро вилоятида жойлашган Мир Араб олий мадрасаси ҳузурида Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуф илмий мактаби очилди;
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари қошида пуллик ўқув курслари ташкил этилиши ҳақида буйруқ қабул қилинди. Буйруқда ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2017—2018-ўқув йилидан бошлаб Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи пуллик ўқув курслари ташкил этилиши, ушбу курсларнинг муддати 1-декабрдан бошлаб 6 ой давомида амалга оширилиши белгиланди ва бундан ташқари кўплаб ишлар амалга оширилиб келмоқда. Ва бундан бошқа кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Булар-нинг бари давлатнинг динга қанчалик ҳурматда эканини белгилаб беради.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом билим юрти
Ёқубова Ойшахон

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*