Тавҳид аслида нимада?

Шу ўринда Калимаи тавҳидни ҳам келтириш жоиз:
اشهد ان لا اله الا الله وحده لا شريك له له الملك و له الحمد يحيي و يميت و هو حي لا يموت بيده الخير و هو علي كل شيء قدير.
” Албатта Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, унинг яккаю ягоналигига, шериги йўқлигига гувоҳкик бераман. Мулк ҳам, ҳамду сано ҳам Уникидир. Тирилтирадиган ҳам, Ўлдирадиган ҳам Удир. У ҳеч қачон ўлмайдиган ўлмайдиган тирикдир. Бахт саодат унинг қўлидадир. У барча нарсага Қодирдир ” .
” Тавҳид ” сўзи исми масдар бўлиб, луғатда ” яккалаш ” , яъни бир нарсага якка-ёлғизлик нисбатини бериш ва унинг кўп ададда эканини инкор қилиш маъноларини англатади. ” Қомусул муҳит ” китобида, ” Тавҳид ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдир ” дейилган. Тавҳиднинг истилоҳий маъноси тўғрисида бир қанча ажойиб таърифлар келган. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ тавҳидни қуйидагича таърифлаган:
” Абадий барҳаёт Зотнинг якка-ю ягоналигини тасдиқлаш, тавҳид деб аталади”.
Муҳаммад Анвар Бадахшоний эса ” Ақидатут-Таҳовий ” нинг шарҳида тавҳидга шундай таъриф берган:
” Инсон Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг барча кўринишларидан ўзини сақлаб, Аллоҳ таолони зотида ҳам, сифатларида ҳам, феълларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, якка-ёлғиз эканлигига эътиқод қилиш тавҳид деб аталади ” .
Ушбу таърифдан Аллоҳ таоло ҳақида қуйидагича эътиқод қилиш лозимлиги келиб чиқади:
-Аллоҳ таоло борлиқдаги бирор нарсага ўхшамайди ва Унинг бирор нуқсону камчилиги йўқдир;
-Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари Қуръон ва ҳадисларда баён қилингандир;
-Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларининг ҳақиқати қандай эканини билишдан барча ҳалойиқ ожиз.
Ақоид уламолари илоҳиёт бобидаги масалаларни икки асосга боғлаб тушунтирадилар:
1. Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтириш;
2. Аллоҳ таолонинг бирлигига иймон келтириш.
Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтириш далиллари ҳақида қуйидаги гапни айтганлар: ” Аллоҳ таолонинг борлигига далиллар махлуқотларнинг ададларичадир ” . Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтириш далиллари ҳам икки қисимга бўлинади:
1. Барча махлуқотларда мушоҳада этиладиган далиллар;
2. Пайғамбарлар олиб келган далиллар.
Банда Аллоҳ таолони борлиқдаги бирор нарсага ўхшамаслигига ва унинг бирор нуқсон-у камчилиги йўқлигига қатъий эътиқод қилмагунича мўмин бўла олмайди. Қуръони Каримда унга ўшаш бирор нарса йўқ экани ҳақида шундай хабар берилган:
” Унинг мислидек бирор нарса йўқдир.
У Эшитувчи ва Кўрувчидир ” .
Шунингдек, ҳар бир мўмин банда Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари ҳақида Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда баён қилингандек эътиқод қилиши лозим. Бу ҳақида қуйидаги ривоятлар келтирилган : ” Имом Аҳмад инб Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ : ” Аллоҳ таоло Ўзи васф қилганидан ёки Росули васф қилганидан бошқача васф қилинмайди, Қуръон ва ҳадисдан ташқарига чиқилмайди ” , деган.Имом Бухорийнинг устози Нуайм инб Ҳаммод: ” Ким Аллоҳни унинг яратган нарсасига ўхшатса кофир бўлибди, ким Аллоҳ Ўзи ҳақида васф қилган нарсани ёки унинг Росули васф қилган нарсани инкор қилса, кофир бўлибди, Аллоҳ Ўзини васф қилган нарсада ва Росули уни васф қилган нарсада ўсгаш ҳам, тенг ҳам йўқдир ” , деган ” .
Сўфи Оллоҳёр бобомиз ушбу масалаларни қисқа ва содда сўзлари билан тушунтируб қўйганлар:Кўнгилда кечса кўга тушса ҳар шай,
Эрур андин муназзаҳ Холиқи Ҳай.
Убур ҳоким ки ҳукмин ўга этмас,
Анинг зотиға ҳеч ким ақли етмас.
Яъни Аллоҳ таоло инсоннинг кўнглига келган ва тасаввур қилган барча нарсалардан олийдир. Чунки бандалар замон ва макон ичида бўлган нарсаларни тасаввур қиладилар. Аллоҳ таоло эса замон ва маконнинг ичида эмас, балки уалрни йўқдан бор қилган Зотдир.Шундай экан, ҳар бир мўмин банда Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларининг ҳақиқати нимадан иборат эканини била олмаслигига қатъий эътиқод қилиши ҳамда уларнинг қандай эканини билишга уриниб баҳс қилмаслиги лозим. Қуйидаги ҳикмайли шеър бу ҳақида етарли тасаввур беради:
العجز عن درك الادراك ادراك
و البحث عن سر ذات الرب اشراك
” Идрок этиш фаҳмидан ожизлик идрок этишдир,
Роббнинг зоти сирини излаш ширк келтиришдир “.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс

талабаси Раҳимжонова Ҳосият.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*