Савдо сотиқ муомалаларида иқоланинг ўрни

“Эй иймон келтирганлар! Бир бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Магар ўзаро розилик билан тижорат бўлса майли” Бу ояти карима Аллоҳ таоло тижоратни ҳалол қилганлигига далолат қилади.
Ибн Касир айтадики бу ердаги истисно яъни илло сўзи мунқотеъ истисно дейди. Яъни ҳаром мунқотеъ истисно сабабли маҳолларни касб қилманглар лекин сотувчи ва ҳаридор розиликка кўра бўлган тижорат бўлса уни қилаверинглар дейди. “Иқола” “ақола” феълидан олинган бўлиб, “кўтариш” маъносини билдиради. Сулосийда “қавл” феълидан чиққан бўлиб, ақоладаги ҳамза манфий қилиш учун келади. Ақола деб гапирилса сўзини зоеъ қилди маъносида ишлатилади. Яъни биринчи сўзини кетказди, биринчи сўзи савдо эди, савдони кетказди. Худди “шака” феълини “ашка” қилганда “шикоятини кетказди” бўлиб қолганидек иқолада ҳам биринчи савдони кетказиш маъноси бор. Шаръий жиҳатдан иқола савдони кўтариш, бузиш деган маънони билдиради. Баъзилар эса иқола ақлни кўтариш дейишган экан. Савдо, ижара ва шунга ўхшаган ақдлардан қайтиш деган маънода ишлатилган. Иқоланинг шариатга кириши Набий сололлоҳу аълайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари билан собит бўлган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ сололлоҳу аълайҳи васаллам дедилар: “Ким бир мусулмонни савдосини бекор қилса, Аллоҳ таоло ўша мусулмонни қиёмат куни хатосини кечиб юборади”. Ибн Ҳиббон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ривоятда эса шундай дейилган: “Ким бир мусулмонни қийинчилигини кетказса Аллоҳ таоло уни қиёмат куни қийинчилигини кетказади”. Ибн Довудни “Маросил” китобларида келишича: “Ким бир надомат қилувчини иқола қилса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни нафсини иқола қилади яъни тойилишларини кўтаради”. Уни маъноси мусулмон биродарини адашишини кечиргани учун Аллоҳ таоло уни хатоларини кечиради. Абу Сурайҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким биродарини савдосини иқола қилса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни қийинчилигини бекор қилиб беради”. Мусулмонларни ижмоси мана шу ақдга боғланган. Чунки икки томон савдо ва ундан бўлган ақдларни бузишликка ҳақли бўлиб қолишади. Яни савдогар ва харидорнинг ҳақли бўлиб қолишлари назарда тутилган. Иқола бизнинг шариатимизда мандуб амал ҳисобланади. Лекин макруҳ ва фосид бўлган савдоларда савдогар ва харидорга бу савдоси макруҳ ёки фосид бўлганлиги учун иқола қилиш вожиб бўлиб қолади.
Хулоса шуки, иқоланинг машруълиги Аллоҳ таолонинг китобидан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатидан олингандир. Бу нарса икала тарафнинг ихтиёри билан бўлади. Ҳар бир шахс ўзи қилаётган ишнинг илмини билиши шарт. Бундан ташқари шундай шартномалар борки, айнан шу иш билан шуғулланаётган аксарият кишилар ҳатто унинг номини ҳам билмайдилар. Шунингдек, Аллоҳ таоло мукаррам қилиб яратган инсон ҳурмати поймол бўлмаслиги учун ҳаракат қилади. Маълумки, ислом дини ҳаётнинг барча жабҳаларини ўз ичига олган бўлиб, ҳамма замон ва маконда турли масалаларга ўзининг қатъий ҳукмларини эълон қилиб келган. Жумладан, савдо, тижорат соҳасида ҳам. Дарҳақиқат, ислом савдо-сотиққа тегишли барча масалаларга ўзининг тегишли ҳукмларини баён қилиб, бу борадаги муаммоларни адолат билан ҳал этган ва этиб келмоқда. Зеро, иқоланинг ўзи ҳам кенг мавзу бўлиб, ислом ҳуқуқининг кўплаб соҳаларига тегишлидир. Мазкур соҳаларнинг айрим жойларида иқола билан бевосита боғлиқ ҳолатлар мавжуд. Бугунги ривожланиш замонида бозорларимиз турли мамлакатлардан келтирилган маҳсулотлар билан тўлиб тошган. Уларнинг орасида сифатлилари ҳам, талабга жавоб бермайдиган, яроқсизлари ҳам бор. Бирортамиз бозордан бирор нарса сотиб олсак, агар у сифатли бўлса, хурсанд бўлиб кўнглимиз кўтарилади ва сотувчини мақтаб, ҳаққига дуолар қиламиз. Борди-ю, харидимиз бароридан келмасдан, олган нарсамиз сифатсиз чиқиб қолса, сотиб олган маҳсулотимиздан кўнглимиз тўлмай, афсусда қоламиз. Баъзилар тақдирга тан бериб, индамай қўя қолишади. Баъзилар эса, сотувчига қайтариб бериб, сифатлироғини олишга уриниб кўришади. Мана шу пайтда бизга қуйида ўрганадиганимиз иқола масаласи ёрдамга келади. Чунки, Қуръони каримда мўминларни ўзаро бир-бирларига ёрдамчи бўлишлари, мушкули борларнинг мушкулини осон қилишга кўмаклашиш, яхшиликка тарғиб қилиб, ёмонликдан қайтариш борасида кўплаб оятлар мавжуд. Биз танлаган иқола мавзуси эса, айнан ушбу сифатларни ўзида мужассам этган. Бугунги кунда кўпчилик ўзининг ишлари, муаммолари билан машғул бўлиб, ён атрофидаги кишиларга бироз беэътибор бўлиб қолган. Шунинг учун ҳам иқола мавзусини бугун ўрганиш айни муддаодир.

Хадичаи Кубро ислом урта махсус билим юрти
4-курс талабаси Тогаева Азиза

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*