Young woman wearing hijab studying

Халол касб талаб килиш фазилатлари

Инсон Aллоҳ таоло тарафидан мукаррам ва азиз қилиб яратилган зотдир. Одамзотдан бошқа маҳлуқотлар кўплаб яратилган бўлсада, аммо ақлдек жавҳарга фақат инсон мушарраф бўлган. Ҳар бир иш ва юмушни ақл ишлатиб, фикр қилиб кўриш инсоннинг бурчидир. Одам учун фойда ва савобли ишларнинг бири бу луқмани ҳалол қилишдир. Инсоннинг танасини дўзах ўтидан сақловчи бир сабаб – айнан ҳалол луқмадир. Шариъатимиз инсоннинг касб-кори фақат ҳалол бўлиши, ризқ-рўзининг манбаи бирор шубҳа аралашмаган ҳалол маблағдан бўлишига чақиради. Бизнинг динимизда ҳалол луқма талаб қилиш ҳатто фарз даражасига кўтарилган.

Қуръони карим ва суннати набавия ҳукми ила ҳалол ва ҳаром ўртасидаги фарқ очиқ ойдин баён қилинган. Ким ўзини уларга таслим санаса, ҳаромдан ҳазар қилсин, ўзганинг ҳаққига тажовуздан тийилсин. Шундагина Ислом уммати номига муносиб бўламиз. Aллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:
“Ей одамлар, йердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан ергашмангиз! Aлбатта, у сизларга аниқ душмандир”(Бақара сураси, 168-оят). Ушбу ояти каримада шайтоннинг изларидан ергашиш ҳалол-пок ризқларни йейишга зид қилиб қўйилмоқда. Бундан мурод – “Шайтоннинг йўлида юрганларни ҳалоллик йўлидан юришга қўймайди”, деганидир. Ўтган аҳли солиҳларимиздан Саҳл ибн Aбдуллоҳ: “Нажот уч нарсада – ҳалол йейиш, фарзларни адо етиш ва Набий алайҳиссаломга ергашишдадир”, деганлар.
Демак, мусулмон инсон ҳаромдан, бировнинг ҳаққидан дўзахга тушишдан қўрққан каби қўрқиши зарурдир. Зотан, инсон бировнинг игна қадар ҳаққи сабабидан ҳалокатга учраши мумкин. Бу еса турли касб ва соҳаларда хизмат қилаётганлар иймону ихлос билан ҳалолликни лозим тутишини ифодалайди. Aйниқса, ҳозирги кунимизда насияга савдо қилиб ёки қарз олиб, ҳатто имконият бор бўлса ҳам ўзгаларнинг ҳаққини ўз вақтида бермай, ҳақдордан яшириб юриш ҳолатлари кўп учрамоқда. Ваҳоланки, бундай ҳолат шариатимизда улкан гуноҳ екани, ҳақдорга нисбатан зулм екани айтиб ўтилган. Қарздор ҳолатда вафот екан инсон Қиёмат кунида оғир аҳволда қолишидан огоҳлантирилган.
Қуръони Каримда ҳалол касб қилиш ҳақида Aллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“У (Aллоҳ) сизларга йерни хокисор (бўйсунувчи ) қилиб қўйган зотдир. Бас у Йернинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Aллоҳ) берган ризқлардан тановул қилингиз, (Қиёмат куни) тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир”.
Ҳадиси шарифларда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳалол касб ҳақида қуйидагиларни айтганлар: “Мен Маккаликларнинг қўйларини боқар едим” Имом Бухорий ривояти.
Ҳаром йейиш, яъни, Aллоҳ ман қилган нарсаларнинг истеъмоли дунёнинг ўзида ҳам, охиратда ҳам ёмон оқибатларга олиб келади. Ҳалол касб деганда, ҳалол нарсаларга ҳалол ёл билан ега болишлик тушунилади. Бу ҳолатларнинг ҳаммаси очиқ-ойдин баён қилинган, уни ҳамма билади. Ҳалол меҳнат, мерос, ҳадия, икки тараф розилиги билан болган тижорат туфайли қолга кирган мол-мулк ҳалол болади. Ҳар бир мусулмон киши ози ҳалол болган нарсани шариатда ҳалол қилинган ёл билан топиб фойдаланишлиги керак ва лозимдир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки кун бўйи ишдан, меҳнатдан чарчаб, кечқурун ҳалол меҳнатнинг чарчоғи билан ёца бомдодгача Aллоҳ унинг гуноҳини кечиради”, дедилар.
Ҳалол меҳнатнинг фазилати, ҳалол касбнинг шарофати гуноҳларини кечиришликка сабаб бўлади. Тоатларни қабулига сабаб бўлади. Фарзандларни ҳалол покиза ризқ билан боқишликка сабаб бўлади.
Ўтган барча пайғамбарлар ҳам ўзлари мустақил касб-ҳунар билан шуғулланиб, ўз умматларига ҳалол касб қилиш борасида чиройли намуна бўлишган.
Хусусан, Одам алайҳиссалом деҳқон бўлганлар ва шу билан бирга биринчи мураббий хамдирлар. Нуҳ алайҳиссалом кема ясашни ўрганганлар, Довуд алайҳиссалом моҳир темирчи бўлиб, мустаҳкам совутлар ясаганлар, Мусо алайҳиссалом саксон йил қўй боққанлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам пайғамбар бўлмасликларидан аввал қўй боққан ва тижорат билан шуғулланганлар. Демак, динимиз касб-ҳунар егаллашга, жамиятга фойдаси тегадиган иш билан шуғулланишга катта еътибор берган, бекорчиликни еса қаттиқ танқид қилган ва касб-ҳунар ўрганиш, илм олишга нафақат ундаган, балки буюрган. Бу мақсадга еришиш йўлида ота-она фарзандига боланинг салоҳияти ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ёшлигиданоқ керакли кўрсатмаларни бериб, илм олиши ва касб-ҳунар егаллаши учун йетарли шарт-шароитларни яратиб бериши лозим. Aллоҳ таоло Қуръони карим Жума сураси 10-оятида шундай марҳамат қилган:
فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانْتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللَّه

“Енди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб, Aллоҳ таолонинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар”.
Демак, ризқ талабида саъй-ҳаракат қилишлик, касб қилишлик динимизда буюрилган иш екан.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم : مَنْ طَلَبَ الدُّنْيَا حَلاَلاً اسْتِعْفَافًا عَنِ الْمَسْأَلَةِ وَسَعْيًا عَلَى أَهْلِهِ ، وَتَعَطُّفًا عَلَى جَارِهِ ، لَقِيَ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ وَوَجْهُهُ مِثْلُ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْ رِ
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз (с.а.в): “Кимки тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларга мурувват қилиш мақсадида ҳалол йўл орқали ризқ топиш билан машғул бўлса, Қиёмат кунида у Aллоҳ таолога юзи тўлин ойдек ёруғ бўлган ҳолда йўлиқади”, деганлар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
إنَّ اللهَ يُحِبُّ الْعَبْدَ الْمُؤْمِنَ الْمُحْتَرِفَ
“Aлбатта Aллоҳ таоло ҳунарманд мўъминни севади” деганлар.
Бундан ташқари, ҳалол касб қилиш ҳам ибодат ва солиҳ амаллардан ҳисобланиб, у инсоннинг содир етган баъзи гуноҳларига каффорат ҳам бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в): “Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ҳаракат, касбгина каффорат бўлади” деганлар.
Собит Баноний (р.а) айтадилар: “Менга айтишларича, ибодатлар ўн бўлакдир: тўққиз бўлаги тирикчилик талабида ва биттаси ибодатдадир”.
Ҳаким Aбул Қосим айтадилар: “Ҳалолдан касб қилиш иффатли камбағални гўзаллаштиради, заифнинг муҳтожлигини бекитади, пасткаш ғийбатчининг тилини кесади”. Бухорийнинг оталари Aбул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ўлим тўшагида ётган пайтларида олдиларига яқинлари зиёрат учун киришган екан. Шунда у зот: “Молимдан бирор бир дирҳам на ҳаромдан ва на шубҳадан топилганини билмайман”, деган еканлар. Ушбу ривоятни Имом Aҳмад ешитганларида “Оталарнинг солиҳ бўлиши фарзандларга ҳам наф келтиради”, деган еканлар. Мусулмон киши ҳаромдан ҳазар қилмоғи керак. Зеро, асосий енг катта тақво инсон луқмасининг ҳалол бўлишидадир.

 

Хадичаи Кубро урта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Самиева Зарина

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*