A little cute kid painting on white background

Фарзанд тарбиясида суннатнинг ўрни

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг инсонлар билан ўрталаридаги мулоқотларида башарият учун ўрнак бордир. Зеро, у зот буюк хулқ узра эдилар. Уларнинг юзлари жуда ёқимли эди. Бу гўзал юзнинг ўзи ҳаммани ўзига жалб қилар, уни кўрган инсонлар уларни ҳали ислом динига даъват қилмасларидан олдинўз ҳохишлари билан исломни қабул қилишга тайёр эдилар. Чунки бу гўзал юз, меҳрга тўла кўзлар,бу нигоҳнинг ўзи одамда ул зотни дунёдаги энг яхши инсон эканликларини, улардан ҳеч ҳам ёмонлик чиқмаслигини, зинҳор ёлғон гапирмасликларини аниқ – тиниқ намоён қиларди. Биргина яҳудий олими бўлган Абдуллоҳ ибн Салом: “Мен уларнинг юзларига қараб бу ёлғончи инсон эмас, балки ҳақиқий ростгўйинсоннинг сиймоси эканини бир кўришдаёқ билдим. Асло ёлғончи ё безори инсон эмас, балкиунга чин дилдан ишонса бўладиган, хоҳласа ҳам алдай олмайдиган самимий бир инсон эди. Менунга ишондим”, деган. Демак ул зотнинг муборак юзларига қарашнинг ўзибошқа дин вакилларида ҳам гўзал бир таассурот қолдирган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди юзларида қуёш юргандек чиройли ва порлоқ юзли инсон эдилар . (Қуёш ўз фалакида қандай юрса, гўзаллик ул зотнинг юзларида худди шундай жилваланар эди). Али розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мутоҳҳам (яъни ўта семиз) ҳам, мукалсам (яъни ўта юмалоқ юзли) ҳам бўлмаганлар. Балки юзларида бирозгина юмалоқлик бор эди”.Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурсанд бўлсалар, юзлари худди ойнинг бир парчасидек яшнаб кетар эди”.Абу Бакр Сиддиқ ва Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳумолар айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари худди ойнинг гардишига ўхшар эди».
Абу Туфайл розиялоҳу анҳудан “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тавсифлаб беринг»,деб сўраганларида, у киши шундай деган: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ (тиниқ)рангли,гўзал юзли эдилар. Агар хурсанд бўлсалар, юзлари худди ойнадек чақнаб кетар ва гўёки узотнинг юзларида тўлин ой кўриниб тургандек бўлар эди”. Имом Муслим ривояти.Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Ул зотнинг юзлари қуёш билан ойга ўхшарди. Юзлари доира шаклида эди”. Имом Муслим ривояти.
Гувоҳи бўлганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таърифларини келтирган саҳобалар бир овоздан муборак юзларининг нурли, ёрқин ҳамда порлаб турганини ва ўзгача тиниқлик касб этганини таъкидламоқдалар.
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу тоғаси Ҳола ибн Абу Ҳоладан ривоят қилган ҳадисда шундай деган: “Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам кўркам, салобатли ва виқорли зот эдилар. Юзлари худди тундагитўлин ойдек чарақлаб турар эди”.Термизий ривояти.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида қўғирчоқ ўйнар эдим.Дугоналарим келар эдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиниб қоларедилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни мен томон йўллаб қўяр эдилар. Сўнгулар мен билан ўйнашар эди”.Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
энди ёш болани тасаввур қилинг.Ажабо, ул зотга қараган боланинг юзидадарҳол табассум пайдо бўларди. Бола уларга қараганда улзотнинг силлиқ, таралган,пок сочларига эътибор қаратиши табиий эди. Олтмиш ёшли бўлишларига қарамасдан сочлари қалин,ҳиёл оқ аралашган эди. Оқ сочлар, тахминан йигирматача бўлган. Ажабо, бу мубораксочлар нима сабабдан оқарган экан? Мушриклар езказган азиятларданми,асабданми,ёки аёллари биланжанжаллашибми, ёки бўлмасам фарзанд доғиданми?! Йўқ!Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтдилар: “Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу арз қилдиларки: “Ей Аллоҳнинг Росули! Ўзлари мижозлари мўтадил ва ёшлари кам бўлиб туриб ҳам, тез соч ва соқоллари оқариб қолди. Нима учун бундоқ бўлди?”. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдиларки: “Менинг соч ва соқолимни Ҳуд, Воқеъа, Мурсалат, “Амма ятасаалуун” ва “Изаш-шамсу куввирот” каби сураларнинг мазмунлари оқартириб қўйди”. Яъни умматимнинг аҳволига бўлган ғайрат ва диққатим ва улар учун бу суралардаги оғир ҳоллардан қўрққанлигим мени бу ҳолга етказди. Бунарсалар нима учун керак?

Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам 50, 60 ёш бўлишларига қарамасдан, кўринишлари жуда чиройли бўлиб,улар болалар учун қари бир мўйсафид кўринишида эмасдилар. Уларнинголдиларигаёш бола қўрқмасдан бора оладиган суратда эдилар. Яъни улар билан бирга ўйнасабўладиган, ҳазил қилса кўтарадиган шу билан бирга уларга нисбатан хурмат қилинадигансалобатлари бўлган. Худди бола отасини бир вақтни ўзида ҳам яхши кўриб, ҳам бир вақтниўзида унинг хайбат, салобатидан ўзини хаддини билиб тургандаеди.Чунки ёш болагапайғамбар ким эканлиги, уларга ғайбиёт эшиклари очиқлиги, хоҳлаган вақтда уларга ваҳийкелиши мумкинлигини тушунтириб бўлмайди. Бу ҳолатларни бола фақат катта бўлгандагина тушунаолиши мумкин. Шунга қарамасдан ёш болалар уларни ким деб тасаввур қилганликлари муҳим.Одатда, хоҳ ёш бола бўлсин, ёки катта инсон бўлсин биринчи кўрган инсон ҳақидаги тасаввур нотанишинсоннинг кўзига қараб пайдо бўлади. Ул зотнинг кўзлари ҳар доим тиниқ,қон томирчалари ҳеч қачон қизариб турмаган, кўзларининг оқ қисми тим оппоқ бўлиб, ёқимлитабассум ва ёруғ юз билан мужассам бўлганида бу ҳолатни ифодалаб беришга сўз ожизликқилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, фарзанд тарбияси диний вазифа бўлиб, уларни яхши кўриш Аллоҳга яқинлаштиради, чунки улар Аллоҳнинг суйган бандаларидир. Ота-онанинг қалбини тўлдириб турган муҳаббат, Аллоҳ томонидан шу инсонга берилган муҳаббатдир. Аллоҳ уни ота-онанинг қалбига жойлаб қўйди. Болалар Аллоҳнинг суйган бандалари бўлиб, уларни яхши кўриш кишини Аллоҳга яқинлаштиради, уларни тарбиялаш эса диний вожиб амал ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ одамларни уларга раҳм қилиш учун яратди.Фарзанд Аллоҳнинг бандага берган бебаҳо неъмати ва омонатидир. Инсон Аллоҳнинг бу неъматига ношукурлик қилмаслиги ва Аллоҳнинг омонатига хиёнат қилмаслиги зарур.

Хадичаи кубро аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс толибаси Мухтасар Тўйчиева

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*