Ислом ибодатларининг башариятга фойдалари ва хикматлари

Намоз диннинг устуни ва мўминнинг меърожи эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ибодатнинг қадр-қиммати ва фазл-у барокаси ҳам улуғ.
Намоз арабчада “солат” дейилиб, луғатда “яхшиликка дуо” деган маънони билдиради.
Намоз бандани Аллоҳ билан боғловчи воситадир. Намозда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унга муножат қилади. Шу ибодат ила руҳий, маънавий лаззат топади.
Намоз ўқиш билан банда барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Шу намоз ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.
Иккинчидан, намоз ютуқ ва нажот йўлидир. Намоз хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли бўлиб, у доимо ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
Намоз қилувчини Аллоҳга яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди, бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади ва ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бахш этади.
Намоз ўқийдиган кимса ғафлат уйқусидан уйғониб, ҳаётга теранроқ назар солишни ўрганади. У кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқорли бўлиш, сабр каби кўплаб шахсий ва юксак инсоний фазилатларга эга бўлади.
Намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзал бўлиб, намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди, куч жамоатда, бирликда эканини англатади ва ижтимоий боғланиш ва ҳамкорликни кучайтиради.
Намоз мусулмонларни ғайримусулмондан ажратиб турувчи энг асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон инсонни ҳамма хурмат қилади, унга ишонади, ундан ҳотиржам бўлади.
Қолаверса, намоз поклик рамзи. Намозхон одамнинг энг аввало, қалби пок бўлади. Унинг наинки, қалби, бадани, кийим-боши ва макони ҳам пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда хеч кимга сир эмас.
“Ва намозни тўкис адо эт. Албатта, намоз фаҳш ва мункар (ишлардан) қайтарадир”, (Анкабут сураси, 450-оят)
Бу ояти каримадан намознинг яна бир гўзал фойдасини кўрамиз. Яъни намоз ўқувчини фаҳш ва ёмон ишлардан тўсиб туради.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллоллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Сўнгра қисқартирилиб, беш вақтга келтирилди. Кейин эса: “Ей Муҳаммад, албатта, Менинг ҳузуримда гап ўзгартирилмайди. Албатта, сенга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор”, деб нидо қилинди.”
Бизга мана шу ҳадисдан маълум бўлдики, мусулмонлар учун намоз аввал эллик маҳал фарз қилинган. Сўнгра, Муҳаммад соллоллоҳу алйҳи васалламнинг умматларига қийин бўлиб кетмаслиги учун намоз беш маҳалга камайтирилган. Лекин мана шу беш маҳаллик намозда эллик маҳалликнинг ажри берилиши бизга маълум бўлди. Демак, биз энди чин иҳлос билан намозларимизни адо этмоғимиз лозимдир.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен Ўзимга Ўзим ким уни муҳофаза қилиб, ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким укарни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди”,деб айтдилар.”
Аллоҳ таоло уммати Муҳаммадияга беш вақт намозни фарз қилиб, бу амални вақтида, тўкис адо этган инсонни албатта, жаннатга киритишини бу ҳадиси қудсийдан билиб олдик. Демак, намозни тўкис адо этсак, иншааллоҳ жаннатларга дохил бўламиз.

Хадичаи кубро ўрта махсус ислом ббилим юрти

4-курс талабаси Жўраева Мадинабону

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*