ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ХАТМОНА

2019 йилнинг 15 июнь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида 2018-2019 ўқув йили битирувчиларини кузатиш муносабати билан “Хатмона – 2019” тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 июнь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида 2018-2019 ўқув йили битирувчиларини кузатиш муносабати билан “Хатмона – 2019” тадбири бўлиб ўтди. Тадбир фахрий устозлар дил сўзлари ва самимий ниятлари билан бошланди ва саҳна кўринишлари, саловотлар, битирувчилар табриги ва уларга билдирилган илиқ сўзлар билан давом этди. Тадбир сўнгида билим юрти мудираси томонидан битирувчиларга винеткалар ва фаол талабаларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Тадбир жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*