Агар уни қилсак одат, вужудга келар муҳаббат…

تَهَادُوا تَحَابُّوا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Ҳадя қилишинглар, муҳаббатли бўласизлар “,-дедилар”.
“ Ҳиба “ манфаат берадиган нарсани бировга етказишдир.Ҳанафий фуқаҳолар истилоҳида: “ Ҳиба- муайян молни бировга эвазсиз мулк қилиб беришдир.”. Бундан вақтинчалик фойдаланиб турисг учун ёки ижарага берилган нарсалар ҳиба бўлмаслиги билинади. Шариатда ҳиба мандуб амал ҳисобланади.Қур’они Карим ва Суннатда унга бир неча далиллар бор.Аллоҳ таоло “ Нисо “ сурасининг 4-оятида шундай марҳамат қилади:

وَآتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً ۚ فَإِن طِبْنَ لَكُمْ عَن شَيْءٍ مِّنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَّرِيئًا
“ Хотинларга маҳрларини мамнунлик билан берингиз! Агар сизларга ўзлари ундан бирор нарсани ихтиёрий равишда кечса (берса)лар, сизлар уни бемалол, иштаҳа билан тановул қилаверингизлар!“.
Аллоҳ таоло “ Бақара “ сурасининг 177-оятида яна марҳамат қилиб айтади:
“ Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига буриб, (ибодат қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо қилувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда ва жанг пайтида сабр қилувчилар яхши кишилардир. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар тақводордирлар. “.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Ўзаро ҳадя қилишинг, чунки ҳадя кўнгилдаги ғилли-ғашликни кетказади.Қўшни аёл аёл қўшнисига қўй туёғининг бир бўлагини бўлса ҳам беришни ҳақир санамасин “,-дедилар”.
Ҳиба ҳадя, садақа, атийя, маниҳа, берги ва бошқа сўзлар билан ҳам аталиши мумкин бўлиб, бу номларнинг ҳаммасининг ўзига яраша хусусиятлари ҳамда тегишли ҳукмлари бор.Уларнинг ма’нолари ҳам бир-бирига жуда ҳам яқиндир.

Агар молни эвазсиз мулк қилиб беришдан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш бўлса, садақа бўлади. Агар молни бериладиган шахсни улуғлаб ва меҳрини қозониш учун олиб борилса, ҳадя бўлади. Ўлими олдидан мол улашиш-атийя бўлади. Бошқа ҳолатларда ҳиба бўлади. Соғиб ичиб туриш учун берилган ҳайвон “ маниҳа “ дейилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Бир аҳли байтга соғиб ичишга эрталаб бир исс (катта идиш), кечқурун бир исс сут берадиган соғин туя берадиган одам бормикан?Албатта, унинг ажри улуғ бўлур “, дедилар “.( Имом Муслим ривояти )
Шарҳ: Қишлоқ жойларда бола-чақали, камбағал олилалар соғиб ичадиган ҳайвонга муҳтож бўладилар.Улар ҳар қандай қийинчиликларга чидаб бўлса ҳам, уйларидан соғин ҳайвонни ёқотмасликка ҳаракат қилишади. Чунки тирикчиликларининг бир томони шунга боғлиқ бўлади. Ана шундай ҳолда бой одам бир соғин ҳайвонни соғиб, ичиб туриши учун бирор камбағал, муҳтож оилага берса, улуғ иш қилган бўлади.Унга бериладиган ажру-савоблар ҳам улуғ бўлади.
Уламоларнинг ижмўларига биноан ҳибанинг барча турлари мустаҳаб дейилган.Айниқса, қариндошларга қилинган ҳиба, жуда яхши ҳисобланади.Уламолар ҳиба ийжоб, қабул ва қабз билан амалга ошишига ҳам иттифоқ қилганлар. Шу билан бир қаторда фарзандга бериладиган ҳадя борасидаги ҳукмлар билан танишиб чиқамиз:
Ҳадияда фарзандларнинг бирортасини бошқасидан устун қилиш. Агар бир киши ўзи соғ вақтида ба’зи фарзандларини ҳадяда устун қилишни ҳоҳлаган бўлса; Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: Агар бу устунлик диндаги зиёдалик сабабидан устунлик бўлса бу мумкин бўлади.
Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ:бу билан бошқасига зарар беришни ҳоҳламаса бундай қилиши мумкин.Буни ба’зи жойларда зикр қилдилар:Агар бу зиёдалик унга яхшиликни зиёда қилиш сабабидан бўлса, мумкин.Агар у иккиси яхшиликда тенг бўлса, уни қилиш унга лозим эмасдир.
Фосиқ фарзандга инфоқ қилиш кайфияти. Агар фарзандлари ичида фосиқ фарзанд бўлса, унга фақат кунлик озиқ-овқатдан зиёдасини бериш лозим бўлмайди.Бу ма’сият манбаига айланиб қолмаслиги учундир.

Фарзандларга ҳадяни тақсимлаш кайфияти. Агар бир кишида бир оғил ва бир қиз бўлса ва уларга яхшилик қилишни ҳоҳласа, энг афзали ўғил фарзандга қиз фарзанднинг икки ҳиссасини беришдир. Бу Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ наздиларидадир.Абу Юсуф наздиларида эса:уларга тенг равишида бўлиши керак.Мана шу ихтиёр қилингандир.Чунки далиллар шу бўйича ворид бўлган.Агар барча молларни ўғлига берса, қазода жоиз бўлади.Бунга Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ далил келтириб: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“ Аллоҳдан тақво қил!”.
Отадан болага нима билан ҳадя мукаммал бўлади? Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ:У кичик ёшли ўғлига совға қилинган ҳар нарса ва унга гувоҳлик келтиришидир.Бу нарса асли ма’лум бўлган нарса бўлсагина жоиздир.Қабз қилиш ҳам шарт.Йа’ни унга нима совға қилинганини билиши ва унга гувоҳлик бериши керак. Гувоҳлик бериш қат’ий шарт эмас.Албатта ҳадя э’лон қилиш билан мукаммал бўлади. Ота вафотидан кейин бошқа меросхўрлар буни инкор қилишидан қўрққан ҳолатда эҳтиёт юзасидандир.
Ота фарзандига бир ҳовли берса-ю лекин у банд бўлса. Абу Лайс роҳимаҳуллоҳ берган фатволарида:Агар бир киши Ёши кичик фарзандига ҳовли совға қилса-ю, у совға қилувчининг ишлари билан банд бўлса, бу жоиз бўлади.Аллоҳ таоло тўғрисини билувчироқдир.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ:Агар совға қилувчи ўша ҳовлида бўлса ва унинг унда совға қилувчи нарсалари бўлса буни совға қилиши жоиз бўлмайди.
Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ:Агар киши бир ҳовлини кичик ёшли фарзандига совға қилса ва унда ижарага яшовчи бўлса, жоиз эмас.Агар ижара эвазига эмас текинга турса, ёки ўша яшовчи ҳадя қилувчининг ўзи бўлса, бу жоиз бўлади.
Отанинг кичик ёшли фарзандига қилган ҳадяси. Агар ота:бу нарсани кичик ёшли фарзандимга ҳадя қилдим деса, бу ҳадя уни қабул қилмасдан ҳам тўғри бўлади.
“ Мунтақо “ да зикр қилинишича, агар бир киши бир ҳовлини икки ўғлига ҳадя қилса, ёки садақа қилса ва уларнинг бири кичик ёшли ва иккинчиси ката ёшли бўлса ва ката ёшли фарзанди уни қабз қилса, бу ҳадя жоиз.Иккисига садақа қилиш ҳам жоиз бўлади.
Ёши кичик боланинг ҳадяни қабз қилиши. “ Захийра “ да зикр қилинишича, Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ: Ёш бола улар қарамоғида бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ҳадяни отаси ёки бобоси қабз қилишлари жоиздир.
Фарзандига мол ҳадя қилса ва у ҳаётлик вақтда ундан ейишни шарт қилган бўлса, бу жоиз ва бу шарт ҳадяни ботил қилмайди.
Аллоҳ таоло барчамизни бир-биримизга меҳр-муҳаббатли қилсин, фарзандларимиз ва қариндошларимиз ҳаққига риоя қилгувчи бандалардан қилиб, уларга яхшилик ва ҳайр-эҳсон қилишни бардавом қилиб, бизларга Ўз ҳузуридан кўплаб ажру-ҳасанотлар берсин!

Муҳаммад ибн Ҳусайн Устуршонийнинг “ Жоме’ аҳкомус-сиғор “ китобидан Джамилова Нодирабегим таржимаси

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*