ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ВА МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ

2019 йилнинг 4 сентябрь куни таълим муассасасида ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ва мустақиллик дарслари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда “2 сентябрь – Билимлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан очилди. Сўнг қуръон тиловат қилиниб, таълим муассасаси директори Нозима Ибрагимова тадбирни очиб берди ва тадбир Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтий ўринбосари Иброҳим Иномов табриги ва дуоси билан бошланди. Сўнг, Иброҳим Иномов муфтий Усмонхон Алимов табригини ўқиб эшиттирди ва янги 2019-2020 ўқув йилида талаба қизларга ўқишларида ривож ва манфаатли илм тилаб, уларни мустақиллик байрами билан табриклади.

Шундан сўнг, талаба қизлар ўз чиқишлари билан тадбирни давом эттирдилар. Тадбир давомида шеър, саҳна кўриниши, слайд ва гўзал нашидалар билан иштирок этдилар. Тадбир қуръон тиловати ва Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.Каримов хотирасига бағишланган хатм дуоси билан якунланди. Тадбирдан сўнг, талаба қизлар ўз синф раҳбарлари билан мустақиллик дарсларига кирдилар. Мустақиллик дарсларида Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг олиб бораётган оқилона сиёсатлари, уларнинг ёшларга бераётган эътибор ва имкониятлари ҳамда дин соҳасида олиб борилаётган ишлар кўлами ҳақида маълумотлар берилди. Талаба қизлар янги ўқув йили бошланганидан жуда мамнун бўлдилар ва мустақиллик дарсларидан жуда кўплаб маълумотлар олганларини билдирдилар.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*