“ЎРИКЗОР” МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йилнинг 20 сентябрь куни “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “Биз эрта турмушга қаршимиз” ва “Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш” мавзусида суҳбат ташкил қилинди

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “Биз эрта турмушга қаршимиз” ва “Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Унда “Қайноналар кенгаши” ҳамда хотин-қизлар кенгаши раиси Бабаева Гулчеҳра, хотин-қизлар билан ишлаш оиладаги маънавий- ахлоқий ишларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Шахноза Низамова, маҳалла отинойиси ва билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжоновалар иштирок этдилар. Суҳбатни билим юрти мударрисаси Муаттар Ваҳидова олиб борди. Аёллар ўзларини қизиқтирган саволлар беришди ва керакли жавобларни олишди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*