“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУААССАСАСИДА ТАДБИР

2019 йилнинг 26 сентябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муаассасасида “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан тадбир ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Тадбирни фахрий устозларимиз ўз дуо ва илиқ, самимий тилаклари билан очиб бердилар. Унда талаба қизлар ўзларининг Қуръон тиловати, ибратли саҳна кўринишлари ва нашидалар билан иштирок этдилар. Тадбир якунида таълим муассасаси барча ўқитувчи-ходимларига эсдалик совғалар топширилди. Тадбир жуда эсда қоларли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*