Оила жамиятнинг кичик бир бўлаги

Улкан иморатнинг асоси. Турли халқларда оила қуриш хар хил бўлсада икки жинс қўшилишидан хосил бўлишини биламиз.
Хар бир оиланинг ўзига хос хсусиятлари борки улар бир бирига ўхшамайди. Бошқа халқлардан бироз бир нима ўргансак, унинг ижобий яхши тамонларини оладиган, ўзбекларга хос оила хақида фикр юритмоқчимиз.
Икки ёшни авайлаб ўстриб Аллоҳ берган бу неъматни яхши ниятлар, эзгу мақсадлар билан бирлаштириб янги оила барпо этамиз.
Пайғамбаримиз Мухаммад саллаллоҳу алайхи васалламнинг “Хотинларнинг хаққига риоя этингиз. Улар билан меҳр – шафқат ила муомала қилингиз. Уларнинг хақлари хусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Хотинлар сизларга Парвардигорнинг омонатидир” деган Вадо хутбаларидаги бу васиятини хар бир эркак дилида сақлаши ва амал қилиши шарт.
Оилада эр ва хотиннинг вазифалари, бир – бирларига муносабатлари шариатимиз ва “Оила кодекси” да аниқ белгилаб қўйилган. Аёлнинг еб ичиши, кийиниши, уй жой билан таъминланиши эрнинг зиммасида. Илгарилари оиладаги бир – неча ака – укалар уйланганида хам овинлар бир бирлари билан аҳил яшаганлар, гап сўзлар “кўча”га чиқмаган.
Мустақилликка эришгач Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини сақлаш ва яхшилаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Оила деб аталмиш бу мўжаз кичик жамиятнинг ўзига хос анъаналари, урф одалари, хаёт тарзида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Юртимизда намунали оилалар, қайноналар, келинлар, қайноталар, куёвлар минглаб топилсада, “шоли курмаксиз бўлмагани”дек “мўрт оилалар” ҳам учраб турибди.
Оиласи бузилган эркак ва аёл билан сухбатлашсангиз имони заиф, гарчи Аллоҳни танисада аммо унинг амрларини бажармаслигини сезасиз. “Куч – бирликда”, “эр – хотин қўш хўкиз” деган мақоллар мохиятига кўра ҳамжихат, бир – бирини тушуниб, мададкор бўлиб яшасалар, сабр – тоқатли бўлсалар Аллоҳ уларнинг захматларига улкан мукофотлар беради. Охиратдаги ажр савобларини кўпайтириб, жаннатга дахилдор қилади.
Оиламиз тинч, аҳил,тотувли бўлишини Аллоҳдан тилайлик.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*