ҚУРЪОН- САОДАТ КАЛИТИ

Чексиз раҳмати ва марҳамати билан бизга ўз неҳматларининг ичида энг буюк неҳмат қилиб, Ўз каломини инҳом этган ва бизни шу Каломига муносиб кўрган зотга Ўзининг жалолига муносиб ҳамд-у санолар бўлсин!
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот, охирги замон пайьамбари, роббимизнинг набийси, расули бўлишдек шарафга сазовор бўлган, Ҳақ таолонинг каломини Аллоҳдан Жаброил алайҳиссалом орқали қабул қилиб биз ожиз бандаларга етказиб, англатиб, Аллоҳнинг раҳматини, неоматини қадрлашни Каломуллоҳ билан ўргатган,хулқлари Қуръон бўлган пайьамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга, олиа аозоларига, саҳобаларига дуруд-у саловатларимиз бўлсин! Алҳамдулиллаҳ бугун буюк калом ҳақида суҳбат олиб бориш бахтини роббим биз гуноҳкор бандасига ҳам насиб этди.
Қуръони карим ҳақида қанчадан-қанча китоблар, мақолалар ёзилган бўлсада, ҳалиҳамон бу илоҳий китобнинг мўжизасини англаб етмаганларимиз кўпчиликни ташкил қилади.
Аллоҳ таоло бутун дунёни яратар экан, бу дунёда бандасининг қандай қилиб саодатга эришиб яшаши кераклиги ҳақида баён қилди.
Демак, Қуръони каримни бизнинг дастур-ул амалимиз ҳамда умримиз давомида саодат калитимиз қилиб, чексиз мараҳамати билан бизларни саодатга элтишни ирода этди. Мана шундай неоматнинг қадрига етган салафларимиз Қуръони каримни ислом уммати тараққиётининг бош омили эканлигини чуқур англаб етганлар. Шунинг учун улар Қуръони каримни ёдлаётганларида битта сурани ёдлаб унга амал қилиб кейин бошқа сурани ёд олганлар. Сўзимизнинг исботини “Амир-ул мўминийн” , “Умари одил” номлари билан машҳур бўлган адолат соҳиби Умар розияллоҳу анҳу ҳаётларида кўришимиз мумкин. Улар Бақара сурасини 4 йилда ёдлаб бўлган эканлар.
Ривоят қилинадики, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига Ямандан бир гуруҳ меҳмонлар келди. Улар Қуръон тиловатига эшитишди, қалблари мумдек эриб, кўзларидан ёш оқди. Қуръони каримдан қаттиқ таосирланганини кўрган Ҳазрат Абу Бакр: “Биз ҳам аввал шундай эдик. Кейин қалбларимиз қотиб қолди!… ”, дедилар.
Агар қалбимиз пок бўлганида, Парвардигоримиз каломига тўймасдик. Мен бирон кунни Мусоҳафга қарамай ўтказишни хушламайман( Усмон ибн Аффон).
Шунингдек, Қуръонда шифо бор. Учта нарса хотирани кучайтиради, бальамни кўчиради:
Мисвок ишлатиш, рўза тутиш ва Қуръон ўқиш( али ибн Абу Толиб).
Абдуллоҳ ибн Масоуд кам рўза тутардилар. Бунинг боиси сўралганида, “Мен рўза туцам, Қуръони каримни ўқиёлмайман. Мен учун нафл рўзадан кўра Қуръони каримни ўқиш афзалроқ” – деб Жавоб берган.
Икрима ибн Абу Жаҳл Мусоҳафни юзига суртиб: “Парвардигорим китоби, Парвардигорим китоби!”-деб айтарди.
Гарчи Қуръони каримни ўқимаса (ёки ёдламаган бўлса) ҳам, унга амал қиладиган инсон одамлар ичида Қуръони каримга энг ҳақлисидир( Ҳасан Басрий).
Шунинг Алоҳнинг каломи бандани икки дунё саодатига эриштирувчи эканлигини билган салафлар доимо Қуръони каримга ҳарис бўлишган, ёдлаб унга амал қилишган, Аллоҳнинг каломи деб ҳурмат билан, зўр шижоат билан бир-бирлари билан мусобақа қилишган. Қуръони Каримни ўрганишда хушёрлик билан хатосиз ёдлаб, бизгача етиб келишига сабаб бўлишган, Аллоҳ улардан рози бўлсин!
Шунингдек олимларимиз ҳар бир инсоннинг Қуръони каримга бўлган эотиборини, муносабатини, кишилар билан инсонлар ўртасидаги алоқаси билан қиёслаганлар:
Биринчи муносабат: Инсоннинг у ер бу ерда танишиб қолган кишилар билан алоқасига ўхшайди. Бозорда, тўйда ёки бирор тадбирда учрашиб қолишганида табассум қилиб, бир-бирига салом беришади. Аммо, ўрталарида ҳеч қандай самимият йўқ. Чин дил истаги билан эмас, тўьри келиб қолгандагина Қуръони каримни ўқиш ана шундай алоқага ўхшайди. Каломуллоҳ билан бундай носамимий муносабат орқали боьланган ришта жуда мўрт бўлади.
Иккинчи муносабат: Айрим кишилар билан мажбурий, қандайдир манфаат юзасидан боьланиш, дейиш мумкин. Лекин ўртада на самимият, на ишонч бор. Шунинг учун икки томон ҳам бир- бири билан кўнгил очиб гаплашолмайди, бир-бирига дардини айтолмайди. Худди шунга ўхшаб инсон Қуръони каримни ўзига ҳамроҳ қилса-ю, бироқ самимият билан бирга боьланмаса, муборак китоб унга ҳеч қачон ўз ҳикматларини очмас экан.
Учинчи муносабат: Инсоннинг шундай дўстлари бўлади, уларни кўрганида, суҳбатлашганида кўнгли ёзилади, қалби хотиржам бўлади. Бу дийдор дилига ҳузур баьишлайди. Кўришмаган ёки гаплашмаган пайтларида ҳам ишонган азиз дўсти яқинида эканини, бошига бирор иш тушса, албатта ёрдамга келишини ҳис қилиб туриши кишига ҳузур – ҳаловат бахш этади. Инсоннинг Қуръони Карим билан алоқаси самимиятга асосланса, бу дўстлик саодат келтириб, ҳаловатга етказар экан.
Ҳа, азизлар бу гаплар қанчалик аччиқ бўлмасин ҳақиқат. Ҳамма ҳам буюк каломуллоҳни Аллоҳ ризолиги учун ўқийвермайди. Кимдир мажбурий, кимдир риё учун яна кимлардир холис Аллоҳ таолони розилиги учун, ҳаётида дастур-ул амал қилиш учун, ҳар соҳада унга амал қилиб икки дунёсида ҳам шафоатчи, икки дунёсида ҳам манфаатли қилиш учун ўқийди. Аммо, ким нима мақсадда ўқиса, ўша мақсадига етади.
Енди озгина ўзимизни сарҳисоб қилайлик, биз кунига неччи соатимизни телевизор, интернет, телефон, бекорчи дўстлар ёнида ўтказяпмиз. Шу пайтда бу дунё фонийлигини, бу каби нарсалар вақт сарфлашга арзимаслигини англаб етганлар эса Қуръони каримни ҳаёти мазмунига айлантириб олганлар. Қуръони каримни ўқиб, Роббим менга хитоб қилмоқда деб, уни тафаккур қилиб, тушунишга ҳаракат қилиб, роҳатланмоқда, саодатга эришмоқда! Албатта, бу дунё фоний, ундаги нарсалар ҳам ўткинчидир. Агар ҳар кунимизни Қуръони каримга боьласак, ҳар бир муаммонинг ечимини ундан қидирсак, албатта топамиз ва ҳар доим ҳатто, инсонлар билан бўлган муносабатларимизда: ота-она, ака-ука, опа- сингил, қариндош- уруь масалаларида ҳам бизга саодат йўлини кўрсатганлигининг гувоҳи бўламиз. Чунки динимиздаги ҳар бир амалимиз Қуръони каримда жуда чиройли кўрсатилган. Фақатгина биз уни тафаккур билан, ақл билан, бу китоб ер- у осмонни яратган Буюк зотнинг китоби эканлигини англаган ҳолда ўқисак, Аллоҳнинг азаматига, қудратига, мўжизасига, унинг буюклигига, нақадар чевар зотлигига амин бўламиз. Зеро, Аллоҳ таоло ўз каломи орқали биз охир замон умматларига аввало, ўзига иймон келтиришга, ҳабиби, суюклиги, расулимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйишга амр этди.
Азизлар суҳбатимиз якунида эотиборингизни Қуръони каримдаги уч оятли сурага қарацак, Аллоҳ таоло “ Аср (вақти) га қасамки, ( барча) инсон зиён, бахцизликдадир. Фақат иймон келтирган, яхши амаллар қилган, бир-бирларига ҳақни тавсия этган, бир- бирларига(ана шу ҳақ йўлда)сабр- тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топадилар)”( Аср сураси 1-3- оятлар). Шунинг учун доимо биз бир- биримизни саодат калити бўлган Қуръони каримни ўқишга, унга амал қилишга, уни севишга, чақирайлик. Аллоҳим бизларни ҳам соадат калити бўлмиш каломига муносиб қилиб, ўз аҳлидан қилсин илоҳим. Амин!

 

2-курс талабаси Шамсиддинова Сарвинисо

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*