ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ “СУЗУК ОТА” ва “СЎГАЛЛИ ОТА” МАЖМУАСИДА

2019 йилнинг 8 октябрь куни “Сузук ота” ва “Сўгалли ота” мажмуасига талаба қизлар билан ташриф буюрилди.

Жорий йилнинг 8 октябрь куни “Сузук ота” ва “Сўгалли ота” мажмуасига таълим муассасасининг 3-курс ва 2-курс талаба қизлари билан экскурсия уюштирилди. Ташриф чоғида талаба қизлар “Сузук ота” мақбараси ва масжидини зиёрат қилдилар ҳамда у ернинг харитавий чизмаси ва у ҳақдаги қизиқ маълумотлар билан танишдилар. Шунингдек, мақбара атрофидаги ҳунармандалар устахоналарини ҳам томоша қилдилар. Мажмуанинг ҳавоси ва табиати, айниқса, реконструкция ишларидан кейинги янги кўриниши талаба қизларда жуда катта таассурот қолдирди. Талаба қизлар бу ташрифдан жуда мамнун бўлдилар.
Ундан сўнг, “Сўгалли ота” мақбараси ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” номли масжидга ҳам ташриф буюрилди. У ерда талаба қизлар Қуръон хатм қилишди. Жуда катта таассурот ва маълумотлар билан қайтишди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*