“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 22 октябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муаассасаси мутахассислари ишитрокида Учтепа тумани, Ўрикзор даҳаси, “Зарафшон” МФЙда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 22 октябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Ваҳидова иштирокида “Зарафшон” МФЙда хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис Барно Ходжаева ва маҳалла фаол аёллари билан “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низоми ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек, суҳбат давомида аёлларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг маънавий тарбия ва савиясини ошириш тўғрисида ҳам керакли маълумотлар бериб ўтилди. Аёллар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Суҳбат жуда мазмунли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*