Sunset over mountain with Feather pennisetum or Mission grass backlitght glow against the sunlight with sunflare and bokeh, high mountain background landscape. Sunset over mountain bokeh.

Жаннатга киритадиган амалардан бири гўзал ҳулқдир

Албатта, инсон фақат гўзал ҳулқи орқали Аллоҳ таолога суюкли, амалларда бардавом ва инсонларга суюкли бўлиши мумкин.Аллоҳ таоло Росулуллоҳ (с а в) ни Қуръони Карим да:” وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ”, “ Ва албатта, Сиз улкан ҳулқдадирсиз” деб таърифлаган.Росулуллоҳ (с а в) бизлар учун барча ишда ўрнакдирлар.Биз уларнинг сийратларини ўрганиб, уларнинг гўзал ҳулқлари билан ҳулқланишга интилишимиз даркор.Росулуллоҳ (с а в) дан:” Инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган амал нима?”,-деб сўралганда, Ул-Зот:”Аллоҳдан тақво қилиш ва гўзал ҳулқдир”, деб жавоб берганлар.Агар инсон одобли бўлмаса, у илмли бўлсин, у илмининг унга фойдаси йўқдир.Бунинг учун эса инсон одобни ўз қалбидан, ички дунёсидан бошлаши лозим бўлади.Инсондаги ботиний одоблар булар: тазаккури мавт (ўлимни эслаш); робита; ҳузур; вуқуфи қолби; вуқуфи зикрий; вуқуфи ададий каби одоблардир.
1.Ўлимни эслаш.Росулуллоҳ (с а в:)”Лаззатларни сизлардан кесиб олган ўлимни кўп-кўп эсланглар” деб марҳамат қилганлар.Тазакккури мавт бу ўлимни ва ундан кейинг ҳолни тафаккур қилиш, ҳис қилишга ҳаракат қилишдир.Ўлимни кўп эсласа, инсон ўз нафсини тарбиялаши ҳам осон бўлади.Чунки, ўлимни эслагач, яхши, солиҳ амаллар қилишга, китобини савоблар билан тўлдиришга, ўъз ҳаётини тўғри бошқариб, уни тартибли қилишга уринади.
2.Робита.Бу муршиди комилни ҳаёлан тасаввур қилишлик, Ул Зотнинг олдиларида ўтирибман, деб ўйлашлик, ўзини шунга кўра тутишликдир.Бунинг усули тавозуъ ва ҳокисорлик билан, одобли бир ҳолатда муршидининг кўринишини ҳотирага келтириб, файз манбайи бўлган икки қошларига рўбарў бўлиб ўтирган бўлиб, гўё Ул Зотдан файз талаб қилишликдир.Икки қошнинг ўртаси:Нури Муҳаммадий (с.а.в) жо бўлган жойдир.У ер файз ери ва нур нозил бўладиган жойдир.Робитанинг шаръан жоиз эканига кўплаб далиллар бор.”Иҳё улумуд-дин” китобининг намоз бобида намоз ўқиган одам:”Ей Аллоҳнинг Расули, Сизга Аллоҳнинг раҳмати ва барокатлари бўлсин!” деганда, қалбида Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг муборак кўринишларини, сиймоларини гавдалантирмоғи, Ул Зотга бу хитобнинг ҳушуъ билан бўлмоғи лозим эканлиги айтилган.Бу Расули Акрам (с а в) га робита демакдир.
3.Ҳузур.Бу мосувони тарк қилишликдир.Айниқса, мосуво жумласига кирувчи дунё муҳаббати ҳар бир мўминнинг қалбидан албатта чиқиши керак. Росулуллоҳ (с а в) :”Дунё муҳаббати барча ҳатонинг бошидир”, деганлар.Дин билан дунёнинг жам қилиниши зид нарсаларнинг жам қилинишига ўхшайди.Дунёни деб охиратни, охиратни деб дунёни тарк қилиш керак эмас.Лекин, дунёвий ишларда шариъатнинг ҳукмларига мувофиқ ҳаракат қилиш, шариъатда белгиланган чегарадан чиқмаслик керак.
4.Вуқуфи Қалбий.Бунинг маъноси қалбнинг Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан огоҳ ва уйғоқ бўлишидан иборатдир.Бунда қалб асл мақсад бўлган Ҳаққа боғланади.Чунки, қалб ҳеч қачон машғулотсиз қолмайди.Қалб-бир нафис жавҳардирки, Оламлар Парвардигорининг асрор ҳазиналари ва Олами Амрнинг нозик жиҳатлари ва яширин маънолари унда яшириндир.Шундай экан, бу нозик жавҳарни Аллоҳ таоло тоатида бардавом қилиш зарур бўлади.Агар қалб Аллоҳ таоло муҳаббати ила тўлса, бутун вужуд ибодатда бўлади.Зеро, зоҳирий вужуднинг қибласи Каъба бўлгани каби, жон ва кўнгилнинг Каъбаси қалбдир.
5.Вуқуфи зикрий.Яъни Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш.Аллоҳ таолонинг ўхшаши ав тенги, шериги йўқ эканлигини ва ҳам нуқсон сифатлардан буткул пок, муназзаҳлигини тафаккур қилган ҳолда зикр қилишидир.Ким тили билан “Аллоҳ” деса, қалбида ҳам Аллоҳнинг ёди, муҳаббати, шукри бўлса, икки оламда унинг ёрданчиси Аллоҳдир.Ким тили билан “Аллоҳ” деса-ю, қалбида Аллоҳдан бошқа нарса бўлса, икки оламда унинг даъвогари Аллоҳдир.Шунинг учун биз зикр билан машғул бўлганимизда, ҳам тилимизда, ҳам дилимизда бўлиши керак.
6.Вуқуфи ададий.Бунда зикрнинг саноғи, ададидан хабардор бўлиш.Намоздан кейинг қилинадиган тасбеҳнинг 33 саноғига мунтазам риоя қилиш шу боисдан суннат бўлгандир.
Инсон фақат ички дунёсини тўғирлабгина ҳақиқий саодатга эриша олади.Зеро, қалб солиҳ бўлса, бутун бир вужуд соғ ва солиҳ бўлади.Фақатгина Аллоҳ ва Унинг Расулининг муҳаббати билан тўлган қалбга эга бўлган инсон-Аллоҳ ва Унинг Расулининг соф ва пок севгисига ва жаннатнинг энг оилй даражасига эришади.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом таълим муассасаси
ўқитувчиси Мухитдинова Феруза

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*