“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАДБИР

2019 йилнинг 9 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муаассасасида “Мавлид” куни муносабати билан
тадбир бўлиб ўтди
“РАСУЛУЛЛОҲДА (С.А.В.) ГЎЗАЛ НАМУНА”
“Мавлид” ойи кириши биланоқ жойларда Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни эслаб, уларга турли саловот ва дурудлар айтилиб, мавлид тадбирлари ўтказилмоқда.
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам 9 ноябрь куни “Мавлид” куни муносабати билан “Расулуллоҳда (с.а.в.) гўзал намуна” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирнинг биринчи қисмида билим юрти талаба қизлар томонидан тайёрланган хаёрия кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмани талабалар ўзлари тайёрлаган қўл меҳнати ва пишириқ ҳамда ширинликлар билан бойитдилар. Тадбирнинг бадиий қисмида билим юртининг устоз, ходимлари, талабалар ва меҳмонлар иштирок этдилар. Зал жуда маҳорат билан безатилган бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в) масжидларининг қадимги ва замонавий кўриниши тасвирланган.
Тадбир Қуръон тиловати билан очиб берилди ва саловотлар ҳамда турли саҳна кўринишлари билан давом этди. Тадбирда аҳли байт, “ражъи” воқеаси, унинг тарихи, саҳобалар, Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг турли мусибатларга қилган чиройли сабрлари ҳақида маълумот бериб, таъсирл саҳна кўринишлари орқали кўрсатиб берилди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мадинадаги тарихларининг 4-асрида бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган саҳналар, айниқса, томошабинларда катта таассурот қолдирди. Талаба қизлар ўз ролларини берилиб ижро этганликлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир жуда мазмунли ва фойдали бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*