НАЖОТИМИЗ ҚАНОТИ

Намоз ютуқ ва нажот йўлидир. Намоз банданинг Аллоҳ билан боғланиш воситаси бўлиб, унда банда Яратувчиси билан ёлғиз қолиб, Унга муножат қилади мана шу ибодат-ла руҳий ва маънавий лаззат олади
«Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар(1). Улар намозларида хушуъ қилувчлардир(2). Улар намозларини муҳофаза қилувчилардир(9) ». Мўминун сурасидан.
Абдуллоҳ Ибн Амр Ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади ; Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобалари ҳузурида намоз ҳақида гапира туриб айтдилар;
Кимки уни муҳофаза қилса ( бунинг маноси биринчи навбатда намознинг ўз вақтида ўқиш, унинг вожиб ва суннатларига иложи борича амал қилиш ) , қиёмат кунида намози унга нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Кимки намозни муҳофаза қилмаса , у нурсиз,ҳужжатсиз ва нажотсиз қолади , ҳамда у одам қиёмат куни Фиравн, Хамон, Қорун ва Убай ибн Ҳалафлар билан бир ерда жамланади
Имом Аҳмад ривоят қилдилар.
Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этар экан, унда аъзолари тўла сокинликда қолиб қалби Аллоҳ ёди блан бўлмоғи зарур. Рукуси,саждаси ва бошқа арконларини жойига қўйиб хушу билан ўқимоқ керак. Биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб , намозни хушу ва ҳузу билан ўқишга одатланмоғимиз лозим . Намозимизни тамомлаб уни Аллоҳнинг ҳузурига зийнатлаган ҳолда тақдим этмоғимиз жуда ҳам маҳбуб амаллардандир.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва «Аллоҳумма антассалом ва минкассалом таборакта я залжалал вал икром», дер эдилар».
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муғира Муовияга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала куллии шаййин қодийр. Аллоҳумма лаа монеъа лимал аътайта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал жадду миннал жадду», дер эканлар» деб хат ёзди». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ёки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муҳожир фақирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Кўп молли кишилар даражотларни ва доимий неъматни олиб кетдилар», дейишди. У зот: «У надир?» дедилар. Улар: «Биз намоз ўқиганимиздек, намоз ўқирлар. Биз рўза тутганимиздек, рўза тутирлар. Улар садақа қилурлар. Биз садақа қила олмасмиз. Улар қул озод қилурлар, биз озод қила олмасмиз», дедилар.
Бас, У зот: «Сизни ўзингиздан олдингиларга етиб олишингиз, ўзингиздан кейингилардан ўтиб кетишингизга сабаб бўладиган, сиздан ҳеч ким афзал бўлмайдиган, фақат сиз қилганни қилсагина бўладиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар: «Ҳа, эй, Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: «Ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта тасбиҳ, такбир ва ҳамд айтасиз», дедилар. Абу Солиҳ: «Муҳожир фақирлар яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб келиб: «Аҳли мол биродарларимиз биз қилган нарсани эшитиб қолиб, ўшанга ўхшаш ишни қилдилар», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ул Аллоҳнинг фазлидир, хоҳлаган кишисига берур», дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб: «Ей, Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй, Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин, «Аллоҳумма аъиннии ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибодатика» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Ей, Аллохим, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин».
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳар бир намоздан кейин «Муъаввизатони»ни ўқимоқлигимни амр қилдилар». «Сунан» эгалари ва ал-Ҳоким ривоят қилган.
Шарҳ: «Муъаввизатони» – «Қул аъузу бироббил фалақи» ва «Қул аъузу бироббин наси» сураларидир.
«Набий соллаллоху алайхи васаллам:
«Ким шомдан кейин ун марта «Лаа илаха иллаллоху, вахдаху лаа шарийка лаху, лахул мулку, ва лахул хамду, юхйи ва юмийту ва хува ъала кулли шайин кодийр» деса, Аллох уни тонг отгунча шайтондан мухофаза киладиган силохланган фариштани юборади. Аллох унга бу ила вожиб булган ун хасанот ёзадир, унинг унта халок килувчи хатосини учирадир ва бу унинг учун унта озод килинган кул каби булур», дедилар».
Анас розияллоҳху анҳудан ривоят қилинади Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар; Ким бомдод намозини жамоат блан ўқиса, сўнг қуёш чиқгунч Аллоҳни зикир қилиб ўтирса сўнг икки ракад намоз ўқиса унга Умра ва Ҳаж савоби бўлади.Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар тамомий тамомий тамомий Термизий ривояти.
Намоздан кегинги зикирлар қилишга осон лекин жуда кўп савоб келтирадиган амаллардандир инсоннинг ҳар дақиқаси ғаниймат ушбу фурсатларда қанча кўп савобга эришса оҳират манзилида даражаси шунча юқори бўлади бу амалларни бажарса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини тирилтириб шафоатларига сазовар бўлади . Биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак ўрнак олиб намозни хушу ва ҳузу билан ўқишга ундан кейинги зикирларни канда қилмасликга одатланмоғимиз лозим. Шоят , нажотимиз ўз қаноти билан Роббимиз ҳузурига кўтарилса .

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом таълим
муассасаси талабаси
Рашидова Мадина

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*