Мусобақа қизғин паллага кирди, марҳамат иштирок этинг

📊 ЭЪЛОН!

Ассалому алайкум
Ҳурматли мусулмонбиродарлар ва азиз опа-сингиллар!
Маълумки, айни пайтда Ислом диёрларида, хусусан юртимизда Роби ул-аввал – Мавлид ойи кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганиш, Ислом тарихига оид билимларни мустаҳкамлаш ва диний-маърифий илмларни кенгроқ тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 12 ноябрдан 22 ноябргача Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг @oliymahad номли телеграм каналида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – буюк хулқ соҳиби” номли тезкор савол-жавоб мусобақаси ўтказилади.

Мусобақа шартига кўра, 10 кун мобайнида ҳар куни соат 19:30 да 10 та савол каналда эълон қилинади ва жавоблар 21:00 га қадар @oliymahad_bot и орқали қабул қилинади.
Мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Танловга марҳамат!

ДИҚҚАТ, ЭСЛАТМА!

Танлов диний билим юрти талабаларидан ташқари иштирокчилар учун мўлжалланган.

Жавобларни йўллаётганда саволнинг рақамини ёзишни унутманг.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*