Мавлид ҳақида

Бизларга маълумки, Исломда фақатгина иккита байрам бор: Фитр ва Қурбон хайити. Лекин аксари уламолар Расул Акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидлирин улуғ ва буюк санашган. Айнан мана шу мавлид, яъни Расул Акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари байрамлар-у, хурсандчиликларни келтирган нарсадир. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари бўлмаганда эди, пайғамбар юборилиши ҳам, Қуръон нозил бўлиши ҳам, Исро ва Меърож ҳам, хижрат ҳам, Бадрдага нусрат ҳам, улуғ фатҳ ҳам бўлмасди. Чунки, буларнинг барчаси ўша барча яхшиликларнинг манбаи бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва У зотнинг туғилишларига бориб тақалади.
Аллоҳ таоло бизни Расулуллоҳ сол¬лал¬лоҳу алайҳи ва салламга садо¬қат¬ли бўлишга буюриб, муҳаббатини элчиси муҳаббатига боғлаб қўйди. Расулуллоҳ сол¬лал¬лоҳу алайҳи ва салламга эргашган, итоатда бўлган, буйруқ¬ла¬рини бажар¬ган ва қайтариқларидан йироқ юрган кишиларни севиши ва гуноҳ¬ла¬ри¬ни кечи¬ри¬шини ваъда бериб, бундай марҳамат қилади: «Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳ¬ни севсан¬гиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳла¬ринги第ни мағфи¬рат этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир»(Оли Имрон, 31).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким суннатимни жонлантирса, мени суйган бўлади. Ким мени севса жаннатда мен билан бирга бўлади», дедилар (ИмомТермизий). Шу боис, у зотни чин юракдан суйган киши бутунлай издош бўлиши лозим.
Шунингдек, у зотни кўп тилга олиш ҳам муҳаббат аломати. Зеро, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари, аҳволлари ва ҳаётларида содир бўлган жара-ёнлардан хабардорлик, у зотни кўп зикр қилиш киши қалбидаги севгининг давомий ва кўпайиш омилидир. Қуръони каримда бундай дейилган: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!» (Аҳзоб, 56). Инсон севиклисини қанча кўп тилга олиб яхшиликларини эсласа, муҳаббати тобора ортади ва у билан учрашишни шавқ билан кутади. Бу хусусда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан кейин умматим ичида мени энг қаттиқ суйган одам мени оиласи ва молу мулки билан кўришни орзу қилган одамдир» деганлар (Имом Муслим).
Мусулмонлар Набий алайҳиссалом бошчилигида Уҳуд ғазотидан Мадинага қайтгач, саҳобий аёллардан бири дуч келган кишидан тинмай “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нима бўлди, у зот соғ-омонмилар?” деб сўрарди. Бир киши “Эринг ўлди”, деди. “Аллоҳнинг тақдири экан, сабр қиламан, айтинг, Расулуллоҳга нима бўлди?” деб сўради. Бошқа бир киши отаси вафот этганини айтди. “Аллоҳнинг тақдири экан, сабр қиламан, айтинг, Расулуллоҳга нима бўлди?” сўради яна. Яна бир киши ўғлининг ўлими хабарини етказди. Аёл яна аввалги гапини такрорлади. Шунда бир киши “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғ-саломатлар”, деган эди, аёл Аллоҳга ҳамд айтди.
Аллоҳ таоло бизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида жаҳаннамдан қутқарди ва тўғри йўлга бошлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизга бўлган энг муҳим ҳақларидан бири, У зотни қалбан садоқат билан севишдир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч бирингиз Мени ота-онаси, фарзанди ва барча инсонлардан кўра яхши кўрмагунича мўмин бўла олмайди» дедилар. (Бухорий ва Муслим). Шу боис Аллоҳ ва охиратга имон келтирган ҳар бир мўмин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни барчадан: ўзи, ота-онаси, фарзанди ва бутун одамлардан афзал кўриши керак. Зеро, у зотга бўлган муҳаббат энг муҳим бўлиб, Аллоҳ муҳаббатининг шохчаси ҳамда ундан айрилмасдир.

Г. Қурбонова Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*