2019 йилнинг 20 ноябрь куни “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “Огоҳлик давр талаби” ва “Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш” мавзусида суҳбат ташкил қилинди
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “Огоҳлик давр талаби” ва “Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Унда “Қайноналар кенгаши” ҳамда хотин-қизлар кенгаши раиси Бабаева Гулчеҳра, хотин-қизлар билан ишлаш оиладаги маънавий- ахлоқий ишларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Шахноза Низамова, маҳалла посбони ва билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зайнаб Комилжоновалар иштирок этдилар. Суҳбатни билим юрти мударрисаси Муаттар Ваҳидова олиб борди. Аёллар ўзларини қизиқтирган саволлар беришди ва керакли жавобларни олишди.
Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари Зайнаб Комилжонова