“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 18 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муаассасасида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам 18 ноябрь куни “16 ноябрь Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан талаба қизлар иштирокида АРМ раҳбари М.Саиджалолова билан давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур давра суҳбатида бағрикенглик, унинг турлари, бугунги кундаги ва жамиятдаги аҳамияти, айниқса, диний бағрикенгликка берилаётган эътибор, бу соҳада амалга оширилаётган ишлар, энг кичик сабр ҳам асли бағрикенглик ҳисобланиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Суҳбат жуда мароқли ва талабалар учун жуда фойдали, савол-жавобларга бой бўлди. Талаба қизлар яна бошқа турли мавзуларда джавра суҳбати ўтказиш таклифини билдирдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*