“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУААССАСАСИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНДА

2019 йилнинг 18-19 ноябрь кунлари “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муаассасаси “Мир Араб” ДТМда бўлиб ўтган илмий-амалий ажуманда иштирок этди.

Жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юртида ўтказилган “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик куни” га бағишланган талабалар илмий-амалий анжуманида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талаба қизлари ўзларининг турли мавзулардаги илмий мақолалари билан иштирок этдилар. Айниқса, 2-курс талабаси Қодирова Меҳринознинг “Ўзбекитсонда диний бағрикенгликка эътибор” номли маърузаси иштирокчиларда жуда катта таъссурот қолдирди. Маърузада Ўзбекистонда бағрикенглик масаласи, айниқса диний бағрикенглик борасида амалга оширилаётган ишлар, берилаётган имкониятлар, қилиаётган турли ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Иштирокчилар бу борада қилинаётган ишларни маъруза давомида эшитиб, яна бир бор Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг олиб бораётган оқилона сиёсатларига гувоҳ бўлишди.
Анжуман турли илмий маъруза, улар доирасидаги савол-жавоб ва таассуротларга бой бўлди. Иштирокчилар мана шундай анжуманларни тез-тез уюштириб туриш кераклигини таъкидладилар.
Икки кун давом этган анжумандан сўнг, иштирокчиларни Бухоро ва ундаги турли зиёратгоҳлар бўйлаб саёҳатга олиб борилди. Иштирокчилар, уларга яратиб берилган имконият ва саёҳатдан жуда мамнун бўлдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*