Ёшлар тарбияси – миллат келажаги пойдевори

Инсоният пайдо бўлибдики, энг долзарб, энг машаққатли ва энг қийин вазифа – ёшлар тарбияси масаласи бўлиб келган. Барча аллома, мутафаккирлар, миллатнинг зиёлилари жамият ривожи, мамлакат фаровонлиги, тинчлиг-у хотиржамлигини ёшлар тарбияси билан боғлаганлар. Бу бежиз эмас. Қаерда тарбия масаласини таълим билан, миллий қадрият, анъаналар, менталитет билан узвий боғлиқликда ҳал этишга ҳаракат қилинган бўлса, ўша жойда ривожланиш, тараққиёт бўлган. Ёшлар таълим тарбиясига эътиборизлик қилган жойда эса, инқирозлар, миллий ўпирилишлар содир бўлган. Комил инсон тарбияси ҳамма даврларда муҳим ижтимоий вазифа ҳисобланиб, яхши тарбияли инсонга жамият бойлиги деб қаралган. Инсон зийнати у эгаллаган билимлари билан ўлчанган. Ислом дини таълимотида билимли инсонлар етук деб саналса, мутафаккирларимиз қарашларида комил инсон бўлиш учун кўпгина хусусиятларни эгаллаш лозимлиги ўз аксини топганини кўришимиз мумкин.
Муқаддас ҳадисларда тарбия, одоб -ахлоқ, ўзаро дўстона муносабатлар, қариндош, ота-она ва фарзандларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, меҳр-оқибат, ҳалоллик, поклик, адолат, инсоф, ватанпарварлик, меҳнатсеварликни тарғиб қилинган. Тарбиянинг мақсади – ёшларнинг авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий, диний қадриятларга йўғрилган, руҳан соғлом, жисмонан бақувват, маънан покиза тарбия топиб, комил инсон бўлиб шакллантиришдир.
Маънавий меросларнинг моддий қадриятлар билан ҳамоҳанг ривожланиши жуда кўп мутафаккирларнинг, донишмандларнинг тарихий ва адабий асарларида юксак маҳорат ила битилган, ҳамда жаҳоннинг маданият хазинасига абадий ҳисса бўлиб қўшилган. Турли ижтимоий-иқтисодий даврларда яратилган ҳадис, панднома, ривоят, ҳикоят достон, мақол, ғазал, рубоий, маснавий ва бошқа кўринишларда таълим-тарбия ва касб-ҳунар ўрганишнинг афзаллиги, ҳалол меҳнат билан яшашнинг зарурлиги тўғрисидаги фикрлар бизнинг давримизгача етиб келган.
Ватанимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” номли асарида қуйидаги сўзларни келтириб ўтади: “Ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилаларимиз, маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш вазифаси бугунги кунда қандай улкан аҳамият касб этаётгани ҳақида, ўйлайманки, ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ. Чунки, айнан шу масалалар бизнинг бугунги кунимизни, фарзандларимиз, набираларимиз тақдирини ва келажагини бир сўз билан айтганда ҳаёт-мамотимизни ҳал қилиши ҳеч кимга сир эмас.
Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб виждон эркинлигини таъминлаш масаласига устувор аҳамият берилди. Жумладан муқаддас динимиз, миллий қадриятларимизни, буюк ва азиз авлиёларимизнинг хотираси, меросини тиклаш, қадамжоларни обод қилиш бўйича жуда кўп ишлар қилинди ва қилинмоқда .
Айнан таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омилларидан ҳисобланади., инсонларни эзгуликка даъват этади, саҳоватли, сабр – қаноатли бўлишга ундайди. Муқаддас ислом динимиз бизга айнан шуни ўргатади.
Ҳозирги даврда жаҳонда глобаллашув жараёнларини кундалик ҳаётимизга тез суръатлар билан ҳамма соҳаларда кириб келиши ижтимоий – сиёсий ва иқтисодий тарққиётимизда давлатлар, минтақалараро боғланишимизда ижобий таъсир кўрсатаётган бўлсада, лекин иккинчи томондан бу жараён ҳозирги шароитда мафкуравий таъсирв кўрсатишнинг ўткир қуролига айланиб бормоқда.
Бу эса Ғарбдаги ҳар хил сиёсий кучларнинг манфаатига хизмат қилиб “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий беҳаёлик, ўзини бошқалардан юқори қўйиш, ўта кетган худбинлик ғояларини тарқатишни мақсад қилиб қўйиб бошқа халқларнинг шу жумладан, ўзбек халқининг ҳам
кўп минг йиллик маънавий-маъданий ва диний қадриятларига беписандлик қилиб, улардан воз кечишга ундамоқда.
Ҳозирги вақтгача бизнинг заминимизда туғилиб ўсган, жаҳон маданияти ва сивилизатсиясига улкан ҳисса қўшган улуғ мутафаккир алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбандий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Имом Доримий, Бурхониддин Марғиноний, Аҳмад Фарғоний ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз қолдирган мерос бугун ҳам долзарблигини йўқотгани йўқ. Халқимизнинг гўзал маънавий қадриятларига йўғрилган ор – номус, андиша, ҳаё каби тушунчалари ҳаётимизга сингиб кетган. Айниқса, ота- онага ҳурмат, аёлга эҳтиром, мардлик ва жасурлик сингари туйғуларимиз бутун дунё халқларини ром этади.
Буюк муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал – Бухорий(810-870)нинг “Ал- адаб ал – муфрад”(“Одоб – ахлоқ ҳақида ягона китоб”) асари инсонлар учун зарур бўладиган одоб – ахлоққа доир ҳадислар тўплами ҳисобланади. Асарда ахлоқ масаласига алоҳида эътибор берилган. Асарда келтирилган ҳадисларда инсоннинг камолга етиши учун талаб этиладиган инсоний фазилатлар акс эттирилган бўлиб, булар меҳр – оқибат кўрсатиш, саҳийлик, очиқ кўнгиллилик , ота – она ва катталарга ҳурмат, фақир – бечораларга мурувват, ватанга муҳаббат, меҳнат ва касб – ҳунарни улуғлаш, ҳалоллик, поклик, ўзаро дўстлик, тинч – тотув бўлиш ва бошқалардан иборатдир.
Бундан ташқари, инсоннинг ўзини қандай бўлмасин ёмон иллатлардан тийиш, ҳар қандай яхшилик сари интилиш кераклиги борасидаги панд – насиҳатлар ҳам ўз ифодасини топганки, буларнинг барчаси Қуръони Карим кўрсатмаларидан келиб чиқади ва комил инсонни шакллантириш мезони саналади.
Ҳадисларда инсоннинг маънавий камолоти мезони, унинг тафаккур доираси, дунёқарашининг кенглиги, илмий билимларни қай даражада эгаллагани, ўз билими билан атрофдагиларга, жамиятга фойда келтирувчи шахс бўлиб етишишда муҳим омил – чиройли хулқли бўлиш деб кўрсатилади.
Давлатимизда халқ маънавий – ахлоқий меросининг жамият ҳаётидаги ўрни масаласига янгича қараш жамиятнинг ривожланиши учун ниҳиятда катта аҳамиятга эга эканлиги тобора аён бўлиб бормоқда. Қадим даврлардан то ҳозирги замонимизгача яратилиб, авлодларнинг эзгу ишларига хизмат қилиб келган бой ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий меросимизни, миллий қадриятларимиз, урф – одатларимизни ўрганиб, халққа етказиш келажак асосларини яратишга хизмат қилдириш муҳум вазифалардан бири бўлиб, улуғ алломаларимизнинг ахлоқ, хулқ – одоб, таълим – тарбия масалаларига оид асарлари, доно ва ибратли сўзлари, панд – насихатлари ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда муҳум аҳамиятга эга. Асрлар мобайнида шаклланиб келган ахлоқий қарашлар ва уларнинг ижтимоий – маънавий илдизлари, жаҳонда ва минтақада ахлоқшунослик илмининг турли ёъналишлари ва уларда маънавиятга оид муоммоларнинг инъикос топишини ўрганиш орқали Ўзбекистонда маънавий – ахлоқий тарбия масалаларини жаҳон ахлоқ илми ютуқ ва камчиликларини қиёсий таҳлили ва халқимиз маънавий – ахлоқий меросига таянган ҳолда ҳал қилиш ёълларини излаб топиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш ушбу фан йўналишининг асосий мақсади ҳисобланади.
Баркамол авлодни тарбиялаш орзусига тарихимиздан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билик”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул ҳақойиқ ”, Саъдийнинг “Гулистон”, Жомийнинг “Баҳористон”, Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул – қулуб”, Давонийнинг “Ахлоқи Жалолий” каби асарларида софълом ва баркамол инсонни шакллантириш мазмуни, ёъллари, шакллари ҳамда усуллари ёритилади.Ўрта аср Шарқининг буюк алломаси Абу Наср Фаробий кўплаб асарларида илм ва таълимнинг муқаддаслиги, хушахлоқлик, садоқат, инсонийлик, тарбия ва меҳнат, касб – ҳунар ўрганиш тўғрисидаги фалсафий, илмий ғояларни илгари сурди.
Абу Наср Фаробий (873-950) ўзининг “Фозил одамлар шаҳри”, “Давлат арбоби ўгитлари” асарларида ижтимоий муоммоларга тўхталар экан, инсон ва унинг тарбияси муоммосига аслоҳида эътибор қаратади. Унинг фалсафий тизимида бу муоммо энг муҳим ва мураккаб саналган.Унинг фикрича, инсон комил бўлиши учун тафаккури юксак даражада ривожланган бўлиши лозим. Тафаккур шу қадар бўлиши керакки, у инсонга бир нимани хабар қилганда инсон шуурида ҳам, онгида ҳам ўша нарса абадий муҳрланиб қолиши лозим. Мутафаккир оқил жамият қуришнинг ҳам баркамол шаклланган инсонларни тарбиялашда ҳам, миллат ва халқнинг равнақи ҳам касб – ҳунар ўрганиш ва ҳалол меҳнат қилиш зарурлигини англайди ва уқтиради.
Қомусий билимлар соҳиби Абу Али ибн Сино (980-1037) – “ахлоқ ақл томонидан бошқарилиши керак ва киши ўзида яхши хислатларни тарбияламоқчи бўлса, аввало ўзидаги салбий жиҳатларнинг нимадан иборат эканлигини билиши, яъни ўзига танқидий кўз билан қараши лозим деган”. Абу Али ибн Сино инсоннинг камолга етишида унинг тарбиявий камолоти муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди.
Юсуф Хос Хожиб (1016-1018): “Ҳар бир киши жамиятга муносиб бўлиб камол топмоғи керак. Бунинг учун у туғилган кунидан бошлаб зарур тарбияни олмоғи лозим”.
Бугун орадан минг йил ўтгандан кейин ҳам биз ўрта асрларда яшаб ижод қилган, Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг даҳоси, илм – фаннинг турли ёъналишларидаги изланишлари ва қомусий билимлари олдида ҳайратга тушамиз. Афсуски, инсоният бошидан кечирган ҳар хил фожиалар, урушлар, табиий офатлар натижасида улар қолдирган буюк мероснинг, айтиш мумкинки, жуда оз қисми бизгача етиб келган, холос. Бу улуғ зотларнинг илм – фан соҳасига бахшида этган ҳаёти, улар эришган ва бугунги кунда ҳайратга солиб келаётган ютуқлари – бу, ҳеч шубҳасиз, ҳақиқий маънавий жасорат наъмунасидир.Уларнинг бой илмий меросининг чуқур қатламлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган.
Ўзбекистоннинг ўзида китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми ЮНЕСКО нинг Маданий мерос рўйхатига Ҳиндистон, эрон ва бошқа кўплаб мамлакатларидаги кутубхоналарнинг “олтин фонди” ини ташкил этади. Бу энг аввало, буюк аллома ва мутафаккирларининг тенгсиз асарлари ва илмий мероси фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсоноятнинг маънавий мулки эканини яна бир бор тасдиқлайди. Бу – бебаҳо бойлик, янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаидир.
Маънавий қадриятларимиз ҳамда бой илмий меросимизни тиклаш борасида ҳукуматимиз томонидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Хива, Андижон, Фарғона, Шаҳрисабз ва Қарши каби шаҳарлардаги тарихий ёдгорликларни тиклаш ҳамда таъмирлашга катта аҳамият берилди. Буюк алломаларимизнинг зиёратгоҳлари тикланиб, уларнинг илмий мерослари ўрганилмоқда. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Абубакр Қаффол Шоший, Замахшарий, Абдухолиқ Гиждувоний, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳожа Аҳрор Валий каби алломаларимиз номлари билан боғлиқ қадамжолар, масжид ва мадрасалар ободонлаштирилди.
Ҳозирги даврда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий жиҳатдан ривожлантирмай туриб, жамият тарққиётига эришиб бўлмайди.Бу борада Ўрта Осиё мутафаккирларининг ижтимоий таълимоти катта аҳамиятга эга эканлиги ўзининг илмий исботини топди. Ёшларнинг маънавий сифатларини тарбиялашга доир фикр ва ғоялари ўз даври жамият тараққиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда кейинги даврларда ҳам ёш авлод тарбиясида ақл – идрок, билим, яратувчанлик, ижодкорлик, хулқ – одоб, инсоний муносабатлар, меҳнатсеварлик, соғлом турмуш тарзи кабиларни таркиб топтиришга ёрдам беради. Ўрта Осиё мутафаккирларининг қарашларида тарбия тизимида ўзига хос умумийлик мавжуд бўлиб, бу умумийлик, иймон – эътиқод, она – Замин, Ватанга муҳаббат, эрксеварлик, адолат, халқпарварлик, хулқ – одоб қоидалари бош ғоя тарзида фикрлар маҳсули бўлиб, ёшларнинг маънавиятини тарбиясида ўзига хос уйғунлик касб этади.

Хадичаи – Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом таълим муассасаси
3- босқич талабаси Ғофурова Сарвиноз

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*