Қуръоннинг илмий мўъжизалари

Қуръон бу Аллоҳ таолонинг илоҳий китобларидан биридир. Буни ҳозирги кунда илм-фан ҳам исботлаб келмоқда. Бундан 14-аср илгари хозиргидек илм-фан, технология йўқ бўлган замонда Қуръонда айтилган илмий мўжизаларни, энди бугунги кунга келиб замонавий техника, компютерлар тасдиқламоқда.
Бу борада сўз кетганда, айниқса, астрономия ва табиий фанлар соҳасида кашфиётларга инсоннинг ақли бовар қилмайди.
Мисол тариқада Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ториқ сураси 11-оятида “Ва қайтарувчи осмон билан қасам”, – деган.
Юқорида зикир қилинган оятда “Қайтарувчи осмон” дейилган. Хўш Бу нима дегани ? Олимлар бизни қамраб турган осмонни органганда шу нарса маълум бўлдики, атмосфера қатламлари унга урилган нарсаларни қаердан келган болса ўша ерга – коинотдан келган бўлса – коинотга, ердан келган бўлса ерга қайтариши функсиясига эга экан.
Ердан 13-15 км баландликда бўлган тропосфера ердаги буғларни қайтариб ёмғир қилиб яна ерга юборади.
Ердан 25 км баландликдаги стратосферанинг қуйи қатлами бўлиши Озон қатлами коинотдан келаётган зарарли радиатсияларни ултрабинафша нурлари яна коинотга қайтаради.
Иенасфера – ердан чиқадиган радио тўлқинларни худди пассив аълоқа тузилиш бўлган сунъий йўлдошлар каби акс эттириб, ернинг турли бурчакларига қайтаради. Шу йўсинда, электр симсиз аълоқа, радиотўлқинларни жуда узоқ масофаларга етказиш имконини беради.
Магнитосфера – қуёш ва бошқа юлдузлардан чиқадиган зарарли радиоктив зарраларни ерга етиб келмасданоқ коинотга қайтаради. Коинотдаги мўжизаларга назар солсак, ер қуёш атрофида айлана туриб, шундай орбитада ҳаракат қиладики, ҳар 25 км да у тўғри йўналишдан фақат 2,8 мм га четга чиқади.
Ер ҳаракат қиладиган орбита соч толасининг қалинлигича ҳам ҳалокатли мусибатларга сабаб бўларди; агар четга чиқиши 2,8 мм ўрнига 2,5 мм бўлганда, унда орбита жуда катта бўлар ва бизнинг барчамиз музлаб қолган бўлар эдик.
Аллоҳ таоло бундан 14 аср олдин ер ва самовий жисмларнинг ўз арбитасидан оғишмай ҳаракатланишини Қуръони Каримда айтиб ўтган : “(самодаги юлдузлар ҳаракат қиладиган) йўллари эгаси бўлган осмонга қасам” . Зориёт 7- оят бошқа оятда:
“(Аллоҳ) кеча ва кундузни қуёш ва ойни яратган зотдир. (Тунларнинг) барчаси ўз фалакларида сузурлар”. (Анбиё 33-оят)
Яна Ёсин сурасида :
“Қуёш (бирон сония тўхтамай) ўз қароргохи сари жори бўлур. Бу қудратли ва билгувчи зотнинг тақдири – ўлчовидир”. (38 – оят)
Осмон мўжизаларидан яна бири бизнинг кўзимизга патдек кўринадиган булутлар аслида қандай оғирликка эга эканлигини тасавур қила олмаймиз. Биргина “Чақмоқ булутлар” деб номланувчи ёмғирли булутлар озида 300 минг тонна сувни ўз таркибига олиши мумкун. Бу 300 минг тонна оғир жисмни осмонга муаллаҳ туришини бизни ақлимиз сиғдира олмайди.
Бу ҳадисни ҳам ҳамма нарсани билувчи Аллоҳ ўз Каломида :
“У ўз раҳматининг даракчиси сифатида шамолларни юборувчи зот бўлиб, (шамоллар) оғир булутларни қайтариб олгач уни ўлик ер (устига) хайдаймиз. Бас, унга сув (ёмғирлар) ёғдириб, у сабабли меваларнинг ҳар туридан чиқарамиз…” (Аъроф 57-оят)
Яна Бир инсонни ҳайратда қолдирувчи мўжизаларидан бири шуки, ўсимликларда фотосинтез жараёнида баргларида анорганик моддалардан қуёш нури таъсирида органик моддалар хосил бўлади. Натижада кислород ажралиб, корбонатангидиридни ютади. Биз нафас оладиган кислород шундай ишлаб чиқарилади. Бу ўта мураккаб жараён бўлиб, буни ифодалаш учун минглаб кимёвий тенгламалар камлик қилади. Фото синтез тонгда – субҳда авж олади. Шунинг учун субҳ пайтида кислород кўп ишлаб чиқарилгани боис ҳаво тоза, мусаффо бўлади. Хайратланарлиси шундак, мана шу ўта муҳим ва мураккаб жараён Қуръонда зикр қилинган экан. Аллоҳ таоло Таквир сурасида : “ Ўз зулмати билан келиб – кетаётган кечага нафас олиб кириб келган тонгга қасам ичурманки…” деди. Шунинг учун инсон субҳи дамда маза қилиб нафас олади. Бу буюк мўжизани Аллоҳ икки созга ифодалаб қойган – танаффас. У даврда иймон келтирган кишилар борича иймон келтираверганлар. Бунинг нималиги ҳақида бош қотириб ўтиришмаган. Яъни шу даражада эдики, Аллоҳ тамонидан нима ваҳий қилинган бўлса сўзсиз иймон келтириб амал қилаверишган.
Ҳозирги кунда мусулмон бўлмаган ғарб олимлари Қуръоннинг илмий мўжизаларини кашф қилишмоқда, бу мўжизалар 14 аср олдин ҳам космос ҳақида хеч қандай аниқ маълумот бўлмаган даврда Қуръони каримда ҳабар берилган бўлиб, бу яна бир бор Аллоҳнинг китоби эканлигига очиқ далиллардандир.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом таълим муассааси
3-курс талабаси Комилова Жозиба

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*