“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУААССАСАСИДА ТАДБИР

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги ҳамда “10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун” муносабати билан байрам тадбир бўлиб ўтди

КОНСТИТУЦИЯ БОШ ҚОМУСИМИЗ. ДАВЛАТ РАМЗЛАРИНИ ЎРГАНАМИЗ
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги ва “10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Таълим муассасаси 2-курс талаба қизлари томонидан тайёрланган “Конституция бош қомусимиз. Давлат рамзларини ўрганамиз” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда саҳна кўриниши, савол-жавоблар, ҳақ-ҳуқуқимизга оид бўлган турли саҳналар ва конституциямиз ҳаётда нақадар муҳим экани ҳақидаги видеороликларга бой бўлди.
Саҳна кўриниши орқали талаба қизлар мактабларда учрайдиган порахўрлик, давлат солиқлари, сайловга оид ҳуқуқларимизни конституция моддалари орқали кўрсатиб беришди. Тадбир давомида талаба қизлар конституция борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаб олдилар. Тадбир жуда қизиқ, мазмунли ва фойдали бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*