МАЪРИФАТЛИ БЎЛИШГА ЙЎЛ

Жорий йилнинг 5 декабр куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ахборот ресурс маркази рахбари М. Саиджалолова томонидан 2019-2020 ўқув йили давомида талабаларнинг бадий адабиётларга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида олиб борилаётган режага мувофиқ, 4-курс талаба қизлари билан давра суҳбати ташкил этилди. Хозирги кунда Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар, талаба-ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, ўқув адабиётлари ҳамда хорижий адабиётлар тўғрисида Ахборот ресурс маркази рахбари М. Саиджалолова талабаларга маълумот бериб ўтди. Шунингдек, таълим муассасаси Ахборот ресурс маркази фондида мавжуд янги бадиий адабиётлар, нашр этилаётган жаҳон ва мумтоз адабиётлардан, Абу Наср Фаробийнинг “ Фозил одамлар шаҳри”; Тўлқин Ҳайитнинг “Баҳоуддин Нақишбанд” китоби билан талаба-қизларни таништирди. Республикада чоп этилаётган оммавий нашрларни доимо кузатиб бориш, 2017-2021 йилларда харакатлар стратегияси бўйича олиб борилаётган ишларни, газета ва журналларда ёритиб борилишини ўқиб бориш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ҳамда халқимизга диний-маърифий билим бериб, ҳуқуқий саводхонликни ошириб, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан билим ва тажрибаларини ошириб боришда салмоқли фаолият кўрсатиб келаётган журнал ва газеталарни талаба қизларни ўқишга тарғиб қилди. Суҳбат сўнгида синф раҳбари Х. Усмонова сўзга чиқиб, талаба-қизларнинг мутолаа маъданиятини ривожлантиришда китоб ўқиш фойдалилиги, талаба-қизлар ўртасида китобхонлик маъданиятини ошириш, хамда оммавий ахборот воситалари орқали кўрсатилган бадиий адабиётлар хақида тўхталиб, таълим муассасасида китобхонликни тарғиб этишга қаратилган кўрик-танловларида талабаларнинг фаол иштирок этишларига чақириб қолди

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом таълим муассасаси
ахборот-ресурс маркази раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*