“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАДБИР

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим “Мукаммал кўргазмали тажвид” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 декабрь куни таълим муассасаси ўқитувчиси Гулруҳ Кенжабойнинг муаллифлиги остида нашр этилган “Мукаммал кўргазмали тажвид” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир Неъматов, таниқли олим ва шоир, ёзувчи Мирзо Кенжабек ҳамда таълим муассасаси ўқитувчилари ушбу китобнинг афзалликлари, унинг ютуқлари, бошқа китоблардан соддалиги ва халқчиллиги билан ажралиб туришини алоҳида таъкилдаб ўтдилар. Шунингдек, мауллифнинг ҳам инсоний ва ўрнак бўладиган жиҳатлари, ижобий хислатлари ҳақида гапирдилар. Бу хислатлар, бошқа бўлажак қорияларга ҳам ўрнак бўлишини тилаб, дуо-йи хайрлар қилдилар.
Шунингдек, тақдимотда фаол ва иқтидорли талабалар тақдирлови ҳамда гўзал нашидалар ҳам янгради. Тақдимот жуда кўтаринки руҳда ва мазмунли, фойдали бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*