Эртанги кунини ўйлаб

Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи экани ҳақ. Халқимиз тилида ҳам китоб ўқиб билим ва муносиб таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир китоблар жуда кўп.
Энг муҳими, неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не-не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган ана шу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди. Ахборот ресурс маркази рахбари М. Саиджалолова томонидан. 2019-2020 ўқув йили давомида талабаларнинг бадий адабиётларга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида олиб борилаётган ишларимизни режага мувофиқ, 1-курс талаба қизлари билан давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, таълим муассасаси Ахборот ресурс маркази фондида мавжуд янги бадиий адабиётлардан Навоийнинг “Ойбек”; Кайковуснинг, “Қобуснома”; Мирмуҳсини “Темур Малик” асарлари билан таништирилди. Ахборот ресурс маркази рахбари М. Саиджалолова бу асарлар, инсон қалби чироғи, тафаккур қаноти. Айниқса, босма китобдан таралаётган ва электрон нашрдан топиб бўлмайдиган ўзига хос ёқимли ҳидни туйиб, варақлаш асносида мўъжизавий саҳифаларнинг сирли шитирлашидан кўнгил чексиз завққа тўлган ҳолда, китоб мутолаа қилиш, унинг мазмуни ҳақида тенгдошлар билан фикрлашишнинг ҳузур-ҳаловати тамоман ўзгачалигни айтиб ўтдилар. Соҳибқирон Амир Темур таъбири билан айтганда, «Китоб (битиг) барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни яратувчи мураббийдир». Шу маънода, шаклидан қатъи назар, барча китоблар миллий ўзлигимиз ҳамда умуминсоний қадриятларни тарғиб этишга хизмат қилиши айни муддао.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом таълим муассасаси
ахборот-ресурс маркази раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*