Muslim bride and groom at the mosque

Оила жамият таянчи

Оила нима? Бу сўз қандай луғавий маноларга эга? Асли қайси тилга мансуб? Оила асли арабча аёлманд, ниёзманд маъноларини англатувчи “оил” сўзидан келиб чиққан.
Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг, давомийлигини сақловчи, миллий қадриятларнинг ривожини таъминловчи маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи муқаддас макондир. Ушбу мўжаз макон жамият деб аталмиш буюк бир маконнинг пойдеворини ташкил этади. Жамиятнинг, давлатнинг фаровонлиги, гуллаб-яшнаши айнан шу пойдевор мустаҳкамлигига боғлиқдир.
Шу боисдан ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мазмунида оила манфаатларини ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий маънавий жиҳатдан ҳимоя қилинишни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Шунингдек, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда оила ва жамиятнинг маъсулияти босқичма-босқич оширилмоқда.
Оилани муқаддас билиш ва унинг мустаҳкамлиги учун курашиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.
Оилани мустаҳкамлаш дунё даражасига кўтарилган муаммолардан
биридир.
Оилалар аҳиллиги ва мустаҳкамлигига эришиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1993 йил 20 сентябрдаги йиғилишида 15-майни ҳар йили Халқаро оила куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шундан буён бутун дунёда, жумладан, юртимизда ҳам Халқаро оила куни кенг нишонланиб келинади. Ўтган йиллар мобайнида юртимизда оила тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти жамиятда тутган ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, барча ҳуқуқий асослар яратилганини таъкидлаш лозим. Айниқса, аёллар ва болалар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Конститутциямизнинг 14-бобида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган. “Оила” кодекси ва бошқа қонунларда ёш ва кўп болали аёлларни ишга қабул қилишда имтиёзлар белгиланган. Янги оила қураётган ёшларнинг тиббий кўрикдан ўтаётгани, ҳомиладор аёллар болаларни бепул тиббий хизматдан фойдаланаётгани оилада соғлом турмуш тарзини шакиллантиришга хизмат қилмоқда. Оиланинг ҳар томонлама мустаҳкамлиги аёлга боғлиқ бўлса, унинг келажаги учун ёшлар маъсулдир. Шунинг учун ҳам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев аёллар ва ёшларнинг жамият ҳаётида тутган ўрнини ошириш, уларнинг турмушини яхшилаш учун оилада, жамиятда моддий ва маънавий шарт-шароитлар яратиш аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, меҳнатини енгиллаштириш чора-тадбирларини белгилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, илмий, маънавий-маданий савиясини юксалтириш, жамиятда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда уларнинг имкониятлари, қобилиятлари ва салоҳиятларидан самарали фойдаланиш, фарзанд тарбиясидаги маъсулиятини ошириш масаласига жамиятнинг диққат-эътиборини қаратмоқда.
Оила мўъжазгина бир жамият, дейди доно халқимиз. Бутун инсоният жамиятининг дахлсизлиги ҳам унинг жипслигига боглиқ. Оиланинг инсоният жамияти билан узвий боғлиқлиги унинг зиммасидаги энг қутлуғ вазифа ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлашида яққол кўринади. Оила халқнинг, жамиятнинг ҳаёти, турмушига оид урф-одатларни ўзида синовдан ўтказади. Яхшиларини ўз бағрида асраб-авайлаб келажак авлодларга етказади. Ислом манбаларида бола дунёга келмай турибоқ унинг келажаги тўғрисида қайғуриш кераклиги ҳақида кўрсатмалар бор. Оиланинг зиммасидаги муқаддас бурчларнинг бири улкан тарбия ўчоғи экани шунда намоён бўлади. Оила ўз фарзандларини тарбиялаб, уларга умуминсоний қадриятларни сингдириш билан уларга бошланғич ижтимоий йўналиш беради. Ўз фарзандларини жамиятга қўшиш билан эса оила жамият йўналиши, иқтисодиёти, маданияти ва маърифатини ҳам белгилашга ўз тасирини кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар ва сайтлар:
1.Vatanim.uz Қамбаров.С 03.05.2012 Муқаддас оила
2.O’zbekiston ovozi gazetasi Кенжаев.М 07.11.2011 Жамият ва оила

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта-махсус ислом
таьлим муассасаси 3-курс талабаси Очилова Волида

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*